Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 22:00 · 23.02.2022

Оролқумга борган Мирзиёев, ОТБдан олинаётган салкам 300 млн доллар қарз ва Европадан Россияга санкциялар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Оролқумга борган Мирзиёев, ОТБдан олинаётган салкам 300 млн доллар қарз ва Европадан Россияга санкциялар — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 23 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

ОТБдан олинаётган салкам 300 млн доллар қарз

Осиё тараққиёт банки 22 февраль куни Ўзбекистондаги минтақавий алоқалар учун муҳим бўлган миллий автомобиль йўлларини реконструкция ва модернизация қилиш учун 273,85 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

«Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлат сифатида қўшни мамлакатлар билан савдо ва транспортни осонлаштирадиган ишончли йўл тармоқлари Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишида муҳим аҳамиятга эга», — дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.

Унинг таъкидлашича, ОТБ ҳукуматнинг миллий автомобиль йўлларининг хавфсизлиги ва иқлимга чидамлилигини яхшилаш, бу бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга интилмоқда, чунки бу Ўзбекистоннинг минтақавий транспорт ва логистика маркази сифатидаги салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг мавжуд йўл тармоқлари мавжуд қувват ва уланиш талабларига жавоб берса-да, улар ёмон ҳолатда ҳамда қайта тикланишга муҳтож. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига ҳар йили 11,2 та ўлим тўғри келади, бу транспорт воситаларига эгалик даражаси паст бўлган мамлакат учун халқаро стандартлар бўйича юқоридир.

Ўзбекистон-Тожикистон автобус қатнови

Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар «Андархон» чегара масканида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилган. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев божхона масканида Тожикистондан келаётган йўловчиларни кутиб олган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 8:00да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.

Автобус қатнови кеч соат 20:00да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин.

Оролқумга борган Мирзиёев

23 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари самолёти Мўйноқ аэропортига қўнган. 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган аэропортда Шавкат Мирзиёев фаоллар билан суҳбатлашган. Президент аҳолини қандай қилиб рози қилиш ҳақида сўз очиб, Қорақалпоғистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш тўғрисида гапирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Маълумки, Мўйноқ Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидан биридир. Энг яқин шаҳар — Қўнғиротгача 100 километр, Қорақалпоғистон маркази — Нукусгача 200 километр масофа бор. Бу коммуникацияда қийинчилик туғдириши табиий.

«Шу боис мўйноқликларнинг ҳаёти, шароитларига давлат раҳбарининг эътибори бошқача. Бу ҳудудни ривожлантириш бўйича иккита қарор қабул қилиниб, манзилли дастурлар амалга оширилган. Президентимизнинг ўзи ҳам Мўйноққа икки марта – 2018 ва 2019 йилларда ташриф буюрган», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ўшанда бу ерда транспорт коммуникацияларини яхшилаш бўйича кўрсатма берилган эди. Шунга мувофиқ, автомобиль йўллари таъмирланди. Мўйноқ аэропорти янгиланиб, ишга туширилди.

Бу «ҳаво порти» 1947 йилда қурилган бўлиб, илгари кичик самолётларни қабул қилган. Кейинчалик умуман ишламай ҳам қолган эди. Бугун ҳаётга қайтган бу аэропортга илк бор Ўзбекистон Президентининг самолёти келиб қўнди.

Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аэропортда 50 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги ва майдончалар таъмирланган. Мажмуа атрофи кўкаламзорлаштирилган.

Президент шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.

«Охирги беш йилда кўп нарсани ўргандик, илгари ишонилмаган нарсаларга ишондик. Мен биринчи келганимда ‘маданият Мўйноқдан бошланади’ дегандим. Шундай бўлаяпти. Мана шу аэропорт ҳам бир мисол. Энди Тошкент — Мўйноқ — Нукус авиақатнови йўлга қўйилади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташрифдаги яна бир янгилик — Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Президент бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берди.

Электромобиль заводи

Навоий вилоятида электромобиль заводи қурилиши мумкин. Маълум қилинишича, Президентнинг саноатлашган ҳудудда тадбиркорлик учун шарт-шароитларни янада яхшилаш, инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида Навоий вилоятига «эркин иқтисодий зона» мақомини бериш тўғрисидаги топшириғига асосан ҳудуддаги юзга яқин корхонага 120 дан ортиқ лойиҳа бўйича эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақоми берилган.

Фото: «Халқ сўзи»

Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар атрофида бўлиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар — салкам 300 миллион долларни ташкил этади. Шу кунга қадар фаолиятини тўлиқ бошлаган лойиҳалар асосида 5000 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилган.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилишида ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги билан бирга вилоят экспортчилар уюшмасининг ташаббускорлиги ҳам муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, яқинда уюшма раиси Сардор Ғаффаровнинг ташаббуси билан АҚШ ва Кореядан инвесторлар таклиф этилиб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов томонидан қабул қилинди.

Музокаралар давомида америкалик инвестор Исаак Томас билан Навоийда электрокар заводи қурилишига келишилди. Шунингдек, кореялик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу асосда ҳудуднинг экспорт имкониятини оширишга йўналтирилган бир қатор мегалойиҳаларга старт берилади.

«Ўзагроэкспортбанк» «Совкомбанк»ка

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади