Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 12:30 · 25.02.2022

Audi, Porsche ва бошқалар: йирик автоконцернлар Россияга автомобиль етказиб беришни тўхтатди

Экспортнинг тўхтатилиши Шарқий Европадаги вазият билан боғлиқ.

Audi, Porsche ва бошқалар: йирик автоконцернлар Россияга автомобиль етказиб беришни тўхтатди
Фото: Audi

Германия автомобиль бренди Audi 24 февралдан бошлаб Россия дилерлик марказларига машина етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда автомобиль ишлаб чиқарувчисининг россиялик ҳамкорларга йўллаган мактубида сўз боради. «Ведомости» ҳужжат билан танишган.

Қайд этилишича, аллақачон, Россия божхонасидан ўтишга улгурган ва импорт қилувчининг омборига жўнатиш режалаштирилган автомобиллар аввалдан тузилган ҳужжатларга мувофиқ дилерлик марказлари манзилига жўнатилади.

Audi харидорларни жўнатишни қайта тиклаш ва нархлаш шартлари ҳақида кейинроқ хабардор қилмоқчи.

Маълум қилинишича, худди шундай мактуб Американинг General Motors концернидан ҳам келган. Шунга ўхшаш мазмундаги хабарлар Volkswagen, Чехиянинг Skoda (Volkswagenga тегишли) компаниясидан ҳам кутилмоқда.

Яна бир манбанинг айтишича, Британиянинг Land Rover (Ҳиндистон Tata Motors’га тегишли) компанияси ҳам етказиб беришни якунлаган ва фақат 24 февралга қадар йўлга чиққан автомобилларгина Россия бозорига кириб келади. Германиянинг Porsche бренди билан ҳам вазият худди шундай.

Қайд этиш керакки, автомобиль ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг бундай ҳаракатлари албатта, Шарқий Европада юз бераётган инқирозли ҳолат билан боғлиқ. Чунки Ғарб давлатларнинг Россияга қўяётган санкциялари, мамлакат бозоридаги хавотирларни ошириб юборади.

Жумладан, маҳаллий валюта — рубль қадрсизланмоқда, шунингдек у энг беқарор валютага ҳам айланиб улгурди. Бундан ташқари, жорий этилаётган чекловлар Россия бозорига автомобиль олиб киришни ҳам қийинлаштириб қўяди.

Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қарши чоралар кўриш мақсадида «Сбербанк», «Газпромбанк», «Открытия» Банклари, «Совкомбанк», «Новикомбанк»га қарши санкциялар киритаётгани ҳамда ушбу чекловлар мамлакат банк секторининг 80 фоизини қамраб олиши хабар қилинганди.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Россиянинг Шарқий Европада олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари фонида санкцияларнинг иккинчи пакетини эълон қилди. Унга кўра, янги чекловлар Россия банк бозори ва муҳим давлат компанияларининг 70 фоизига таъсир қилади, нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилишни ва самолёт қисмларини етказиб беришни тўхтатади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди