Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

ПМТИ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тармоғидаги техник самарадорликни баҳолашга қаратилган тадқиқот ўтказди. Унда тегишли йиллар давомида техник самарадорлиги паст ва аксинча юқори бўлган вилоятлар аниқланиб, паст кўрсаткичлиларига бошқа вилоят тажрибасини ўрганиш тавсия қилинган.

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) Ўзбекистон ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги тармоғидаги техник самарадорлиги кўрсаткичларини баҳолашга қаратилган тадқиқоти натижаларини Kommers.uz’га тақдим қилди.

Қайд этилишича, тадқиқотда DEA (Data Envelopment Analysis) модели асосида ишлаб чиқилган Färe-Primont индексидан фойдаланилган.

Тадқиқотда 2017-2019 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида йирик шохли қорамол ва донли экинлар етиштиришнинг техник самарадорлиги кўриб чиқилган. Ишлаб чиқариш омиллари сифатида донли экинлар экиладиган ер майдони, ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги техникалари, соҳада иш билан банд аҳоли ва сарфланган органик ўғит ҳажми танлаб олинган.

Таҳлил натижаларига кўра омилларнинг ялпи унумдорлик кўрсаткичи (TFI) бўйича 2017 йилда Жиззах, Андижон, Бухоро вилоятлари, 2018 йилда Андижон Навоий, Бухоро вилоятлари, 2019 йилда Қашқадарё, Андижон, Бухоро вилоятлари етакчилик қилган. 

Қорақалпоғистон 2017 йил рейтингида Қашқадарё вилоятидан кейинги ўринда (5-ўрин) бўлган. 2019 йилга келиб, 2 поғона пастга тушган (7-ўрин). Қорақалпоғистоннинг рейтингдаги ўрни бироз пасайишига қарамай, республикада унумдорлик бу даврда 15,2 фоизга ортган. Бу эса баъзи ҳудудларда унумдорликнинг ўсиш суръати янада юқорироқ бўлганидан далолат беради.

Хусусан, рейтингда 8-ўринда бўлган Самарқанд вилоятида унумдорлик 25,7 фоизга ортиб, Қорақалпоғистондан ўзиб кетган ва 6-ўринни эгаллаган. Таҳлил даврида энг секин ўсиш (6,1 фоиз) Сурхондарё вилоятида қайд этилган. 

Бундан ташқари, натижалар ишлаб чиқариш кўлами  катта баъзи ҳудудлар техник самарасиз бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Масалан, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида иқтисодий ва техник самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида мутаносиблик кузатилган бўлса, қолган ҳудудларда тафовутлар мавжуд. Бу эса мазкур ҳудудларда ишлаб чиқариш омилларидан етарли даражада оқилона фойдаланилмаётганини билдиради.

Қўшимча тарзда, DEA модели асосида 2019 йил учун олинган натижалар ҳамда ҳудудларнинг агро-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, ПМТИ экспертлари томонидан намунавий ҳудудлар аниқланди. Жумладан, Наманган вилояти учун Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси учун Бухоро, Сирдарё вилояти учун Жиззах, Сурхондарё вилояти учун Хоразм, Самарқанд вилояти учун Навоий вилоятининг тажрибасини ўрганиш тавсия этилди.

Аввалроқ ПМТИ экспертлари Қиёсий устунлик нуқтаи назаридан инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар ҳақида маълумот берганди.

Шунингдек, институт экспертлари Ўзбекистон саноат экспортининг диверсификациясини баҳолаганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди