Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?

12:15 · 29.03.2025

Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

11:37 · 29.03.2025

Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?

13:11 · 28.03.2025

Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади

11:48 · 28.03.2025

Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради

10:12 · 28.03.2025

Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади

14:30 · 27.03.2025

Нега банклар омонатлар бўйича ставкаларни пасайтирди?

11:54 · 27.03.2025

Алвидо 200 млрд доллар: Бронкслик қассобнинг ўғлини ипотека империяси қандай қулаган эди?

10:39 · 27.03.2025

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

15:45 · 26.03.2025

2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади

12:09 · 26.03.2025

Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

11:13 · 26.03.2025

Ўзбекистон кон саноати: Барқарор тараққиёт сари йўлми ёки экологик хавф?

10:00 · 26.03.2025

Аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди

13:49 · 25.03.2025

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ходимларга кўп йиллик хизмати учун ойлик устама тўланади

11:43 · 25.03.2025

Нақд пулсиз инқилоб: Visa асосчиси кредит карталар саноатини қандай ўзгартирди?

10:09 · 25.03.2025

Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

18:29 · 24.03.2025

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?

13:21 · 24.03.2025

Тошкентда иккиламчи уйлар нархи пасайиб, янги уйлар нархи қимматлашмоқда

11:12 · 24.03.2025

Нега банклар омонатлар бўйича ставкаларни пасайтирди?

Кўплаб банклар бир вақтнинг ўзида сўмдаги омонатлар бўйича йиллик фоиз ставкаларини пасайтирганини эълон қилди. Бунинг сабабларидан бири Марказий банкнинг кредитларни арзонлаштириш мақсадида берган маъмурий кўрсатмаси бўлиши мумкин.

Нега банклар омонатлар бўйича ставкаларни пасайтирди?
Фото: Nova 24

Ўзбекистондаги банклар сўмдаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтирди. Бунга иқтисодчи Отабек Бакиров эътибор қаратиб, айрим банклар юқори ставкалардаги омонат таклифларини ҳеч қандай эълонларсиз олиб ташлаганини таъкидлади.

Хусусан, иккита рақамли банк омонатлар бўйича ставкалар пасайтирилганини расман эълон қилди. Хусусан, TBC Bank 1 апрелдан бошлаб тўлдириладиган муддатли омонатлар бўйича йиллик ставкаларни 23−24 фоиздан 18,5−21 фоизгача, муддатли омонатлар бўйича эса 25−26 фоиздан 20,5−23 фоизгача пасайтиради. Anorbank ҳам худди шу санадан бошлаб депозит ставкаларини пасайтиради: Yuqori Daromad — 23 фоиз (26 фоиз), Ko‘rpacha — 22 фоиз (25 фоиз).

Омонат шартлари ўзгарганини расман эълон қилган банклар қаторида Ўзмиллийбанк, Агробанк, Асакабанк, Ипотека-банк, Микрокредитбанк ва Капиталбанк ҳам бор.

Spot сўмдаги депозитлар бўйича ставкаларнинг пасайиш сабаблари ҳақида бир нечта банкларга мурожаат қилган, аммо жавоб ололмаган. Банкларнинг бу ҳаракатлари, айниқса, 20 март куни Марказий банк асосий ставкани 14 фоизгача оширгани сабабли саволлар туғдирмоқда. Бу қарор иқтисодиётда пулнинг қадри ошишига, яъни кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг кўтарилишига олиб келиши керак эди.

Марказий банк маълумотларига кўра, февраль ойида сўмдаги омонатлар бўйича ўртача ставка яна пасайган — йиллик 19,2 фоизгача. Бир йилгача муддатга очилган депозитларнинг даромадлилиги бир фоизга камайиб, 17 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, узоқ муддатли ҳисоблар бўйича ставка янги максимал даражага етди — 20,8 фоиз.

Фуқаролар омонатларининг ўртача даромадлилиги ўтган ойда 22,05 фоизни ташкил этиб, бироз пасайишни кўрсатди. Қисқа муддатли депозитлар бўйича банклар 20,7 фоиз (бир ойда -0,1 фоиз), узоқ муддатли депозитлар бўйича — 22,3 фоиз (-0,2 фоиз) таклиф қилди. Бунинг сабабларидан бири TBC bank (3 февралдан) ва Anorbank’да (14 февралдан) йиллик ставкалар бир фоиз бандга пасайтирилганидир.

Корпоратив сегмент ўтган ноябрь ойидан бери максимал даромадлиликка эришди — 16,9 фоиз. Бу асосан бир йилдан ортиқ муддатли омонатлар бўйича ставкаларнинг 18 фоизгача (+1,2 фоиз) оширилиши ҳисобига бўлди. Бошқа томондан, қисқа муддатли омонатлар бўйича кўрсаткич 0,4 фоизга пасайиб, 16,3 фоизни ташкил этди.

Нима учун омонатлар бўйича ставкалар пасайди?

Банк соҳасидаги манбаларга кўра, миллий валютадаги омонатлар бўйича ставкаларнинг синхрон пасайиши Марказий банк «кўрсатмаси» билан белгиланган.

Исмини сир тутишни хоҳлаган нашр суҳбатдошларидан бири Марказий банкнинг ҳаракатлари расмий девальвация (йил бошидан буён 0,06 фоиз) ва инфляциянинг (йиллик 10 фоиз атрофида) паст даражаси ҳамда депозитлар ва кредитлар бўйича юқори ставкалар билан изоҳланишини тахмин қилди.

Агар бунда маъмурий аралашув бўлган бўлса, бу «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига зиддир. Унга кўра, банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда мустақилдир.

«Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан, банкларнинг кредит портфели ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга, банкларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек, банкнинг маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади, бундан ушбу қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно», — дейилади ҳужжатда.

Марказий банк омонатлар билан боғлиқ вазиятга расман изоҳ бермаган.

Иқтисодчилар нимадан огоҳлантирмоқда?

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг қайд этишича, Ўзбекистонда банклар бир вақтда ва синхрон равишда ставкаларни пасайтира бошлаши асосан «маъмурий топшириқ, босим ёки таъсир» бўлгандагина юз беради, у буни «ўтган даврдан мерос» деб атади.

«Ставкаларнинг бозордаги талаб/таклиф, таркибий ва конъюнктуравий ўзгаришларисиз сунъий пасайтирилиши қандай оқибатлар яратишини ҳаммамиз кўрганмиз. Валюта курсига босим ортиши, коррупцион каналлар пайдо бўлиши, норасмий транзакцияларнинг кенгайиши — бу тўлиқ оқибатлар эмас», — деб ёзади у.

Яна бир иқтисодчи Миркомил Холбоев эса фоиз ставкаси «хоҳлаган вақтда сунъий йўллар билан тушириш ёки кўтариш мумкин бўлган хона ҳарорати эмас», дея таъкидлади. Агар депозитлар бўйича ставка юқори бўлса, демак бунинг сабаби бор — уни шунчаки маъмурий йўллар билан пасайтириб бўлмайди. Агар шундай қилинса, бу ёмон оқибатларга олиб келади.

Холбоевнинг сўзларига кўра, фоиз ставкаси бу нарх бўлиб, у ўз навбатида бозор иштирокчилари учун муҳим маълумотлар, сигнал ва рағбатларни ташувчи восита ҳисобланади. Фоиз ставкасининг баландлиги одамлар томонидан кўпроқ депозит қўйишга рағбатни уйғотади, кредит олишга хоҳишини пасайтиради. Кредит олишнинг секинлашиши эса юқори инфляция шароитида инфляцияни секинлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

«Ривожланаётган мамлакатларда кредитлар фоиз ставкалари юқорилигининг асосий сабаби депозитлар ставкаси юқорилиги, деган фикр мавжуд. Шу саббали, кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтириш мақсадида депозитларнинг фоиз ставкасини пасайтиришга қаратилган сиёсат (фоиз ставкасига юқори чегара ўрнатиш ёки бошқа маъмурий йўллар билан пасайтириш) учраб туради. Лекин „яхши« ният билан қилинган бундай сиёсатлар охир-оқибат қарор қабул қилувчилар хоҳламаган оғир оқибатларга олиб келади», — дея тушунтирди у.

Иқтисодчининг таъкидлашича, бунда олдин кредитлар қиммат бўлган бўлса, фоиз ставкаси назорати ўрнатилгандан кейин «кредитлар шунчаки мавжуд бўлмай қолади». Бундан ташқари, жамғарма маблағларининг банк тизимидан чиқиб кетиши натижасида, бошқа кўзланмаган секторларда (масалан, уй-жой, автомобиль бозорлари) нарх «пуфак»ларининг ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Холбоев бу жараён «одамларни бой қилиш мақсадида» паст фоиздан имтиёзли кредитлар учун ресурс ажратишга ўхшашини таъкидлади. Охир оқибат эса ресурслар «ният» қилингани каби унга энг муҳтож бўлганларга етиб бормайди. Шунингдек, имтиёзли кредитнинг ҳақиқий нархи кредит олувчи учун норасмий қўшимча тўловлар эвазига бозор нархига айланаверади.

«Юқори фоизларни ҳамма ёмон кўради, лекин юқори фоизларга тўғридан тўғри қарши курашиш оқибат билан курашишдан бошқа нарса эмас. Масалан, сўнгги йиллардаги Туркия бунга яққол мисол. Сиёсий хоҳишлар билан фоиз ставкасини пасайтиришга қаратилган ҳаракатлар юқори инфляция, валюта курсининг кескин қадрсизланиши каби оқибатларга олиб келди», — дейди у.

Миркомил Холбоевнинг қўшимча қилишича, агар фоиз ставкасини назорат қилиш энг оқилона йўл бўлганида, ҳамма давлатлар ривожланишда шу йўлдан борган бўларди. Бозор тамойилларига зид хатти-ҳаракатлар эса охир-оқибат «жазосиз» қолмайди. «Бу ривожланишнинг орқага сурилиши, аҳолининг камбағаллашиши, иқтисодий барқарорликнинг йўқолиши каби омиллар билан намоён бўлади», дея хулоса қилди у.

Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Янгиликлар 12:15 · 29.03.2025
Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Янгиликлар 11:37 · 29.03.2025
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Карьера, Янгиликлар 13:11 · 28.03.2025
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Янгиликлар 11:48 · 28.03.2025
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Янгиликлар 10:12 · 28.03.2025
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади
Янгиликлар 14:30 · 27.03.2025
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади