Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?

12:15 · 29.03.2025

Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

11:37 · 29.03.2025

Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?

13:11 · 28.03.2025

Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади

11:48 · 28.03.2025

Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради

10:12 · 28.03.2025

Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади

14:30 · 27.03.2025

Нега банклар омонатлар бўйича ставкаларни пасайтирди?

11:54 · 27.03.2025

Алвидо 200 млрд доллар: Бронкслик қассобнинг ўғлини ипотека империяси қандай қулаган эди?

10:39 · 27.03.2025

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

15:45 · 26.03.2025

2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади

12:09 · 26.03.2025

Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

11:13 · 26.03.2025

Ўзбекистон кон саноати: Барқарор тараққиёт сари йўлми ёки экологик хавф?

10:00 · 26.03.2025

Аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди

13:49 · 25.03.2025

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ходимларга кўп йиллик хизмати учун ойлик устама тўланади

11:43 · 25.03.2025

Нақд пулсиз инқилоб: Visa асосчиси кредит карталар саноатини қандай ўзгартирди?

10:09 · 25.03.2025

Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

18:29 · 24.03.2025

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?

13:21 · 24.03.2025

Тошкентда иккиламчи уйлар нархи пасайиб, янги уйлар нархи қимматлашмоқда

11:12 · 24.03.2025

Алвидо 200 млрд доллар: Бронкслик қассобнинг ўғлини ипотека империяси қандай қулаган эди?

Анжело Мозило ўзи асос солган Countrywide компаниясини ипотека кредитлаш бозорининг етакчисига айлантирган эди. Бироқ, бу етакчиликни сақлаб қолиш ҳаракатлари охир-оқибат компаниянинг ҳалокатига олиб келади. Бу қандай содир бўлгани ва раҳбариятнинг хатолар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Алвидо 200 млрд доллар: Бронкслик қассобнинг ўғлини ипотека империяси қандай қулаган эди?

Countrywide’нинг собиқ бош директори Анжело Мозило 2023 йил 16 июль куни 84 ёшида вафот этди. Унинг шахси «ўз меҳнати билан муваффақиятга эришган инсон” (self-made man)нинг классик намунаси бўлиши мумкин эди: Нью-Йоркнинг камбағал ҳудудида гўшт дўкончисининг ўғли бўлиб туғилган Мозило ўз ипотека бизнесини яратиб, Countrywide’ни ипотека кредитлаш бозорининг етакчи ўйинчисига айлантирди. Компания 1982 йилдан бошлаб барча молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орасида акциядорлар учун энг юқори даромадлиликни таъминлади: 25 йил ичида унинг акциялари қиймати 25 000 фоизга ўсди. Компания энг юқори чўққисида йиллик 10 миллиард доллардан ортиқ даромад олишга эришди.

Бироқ, бозор қонунлари шундайки, юксалишдан сўнг пасайиш ҳам келиши мумкин. Countrywide’нинг инқирози эса жуда тез кечди. 2006 йилда ҳам компания ўз соҳасида мутлақ етакчи эди. Аммо 2007 йилга келиб, қарийб чорак мижозлар олинган кредитларни тўлай олмай қолди. Инвесторлар ва кредиторлар молиялаштиришдан бош тортди. Натижада, Countrywide Bank of America томонидан сотиб олинди, Анжело Мозилога эса ипотека инқирозини қўзғатганлик айбловлари қўйилди.

Мозилонинг раҳбарлик услуби ва у ўз бизнесида қўллаган амалиётлар Countrywide компаниясининг қулашида қандай роль ўйнаганини таҳлил қиламиз.

Гўшт дўконидан ўз бизнесигача

Анжело Роберт Мозило 1938 йилда Нью-Йоркда туғилган. У шаҳарнинг энг хавфли ва камбағал туманларидан бири — Бронксда кўп фарзандли оилада улғайди. 12 ёшида у отасининг гўшт дўконида ёрдамчи сифатида ишлай бошлайди: пол ювиш, сосискалар тайёрлаш ва товуқ гўштини парчалаш каби ишлар билан шуғулланар эди.

Ипотека бизнеси билан Мозило мактаб давриданоқ таниш бўлган. 14 ёшида амакисининг ёрдами билан Манҳэттендаги ипотека компанияларидан бирида курьер сифатида ишга жойлашади. Мактабни тамомлагандан кейин ҳам, талабалик йилларида ва ундан сўнг бироз муддат шу компанияда ишлашда давом этади. 1968 йилда компания United Mortgage Servicing Company билан бирлашиб, сотиб юборилганидан сўнг у янги имконият қидиришга мажбур бўлади.

1969 йилда Анжело Мозило ва унинг устози Дэвид С. Леб ўз компаниясини ташкил қилади. У аввалига Countrywide Credit Industries номини олган. Бу кичик ипотека компанияси бўлиб, атиги уч нафар ходимга эга эди. Countrywide дастлаб фақат Калифорнияда яшовчи яхши кредит тарихига эга мижозларга хизмат кўрсатган.

Сифат стандартлари

Countrywide компаниясининг ўсишида асосий омил унинг ипотека кредитларини бериш модели бўлади. Компания қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятини текширишга катта эътибор қаратар, моддий йўқотишлар хавфини суғурталаш билан шуғулланар ва ҳатто солиқлар ҳамда суғурта тўловлари ҳисобига молиялаштирилган банкни бошқарар эди. Бошқа рақиблардан фарқли равишда, Countrywide қимматли қоғозлар чиқариш орқали молия жалб қилар, ҳужжатларни тез ва самарали расмийлаштиришни йўлга қўйган эди.

1992 йилга келиб, Countrywide ипотека кредитларини бериш ва сотиш билан шуғулланадиган энг йирик молиявий компанияга айланади. У Prudential Insurance Co. ва Norwest Corp. каби кўп йиллик бозор етакчиларини ортда қолдиради.

Муваффақият бир қатор инновацияларга боғлиқ эди:

  • Биринчидан, компания харажатларни камайтириш мақсадида мустақил брокерлар билан ишлашни бошлайди. Уларнинг хизмат ҳақи компаниянинг ишга ёлланган сотувчиларига қараганда анча арзон эди.
  • Иккинчидан, Countrywide ипотека кредитини бошқа молиявий муассасаларда олган мижозларга қайта молиялаш хизматини таклиф эта бошлайди. Бу хизмат қарздорлар учун жозибадор эди, чунки улар ипотека шартномасини янада фойдали шартларда қайта расмийлаштириш имконига эга бўларди. Бу эса Countrywide учун янги мижозларнинг оммавий оқимини таъминлайди.

1992 йилга келиб, компания қуйидаги натижаларга эришади: 246 миллион долларлик йиллик даромад ва 60,2 миллион долларлик соф фойда.

Шу билан бирга, бозорда паст сифатли ипотека кредитлари тобора оммалашиб борарди. Кўплаб молиявий муассасалар тўлов имконияти суст бўлган одамларга ипотека кредитларини оммавий равишда тақдим эта бошлайди. Бунинг илк шароитлари 1982 йилда яратилган эди, ўшанда АҚШ Конгресси «Муқобил ипотека кредитлашда тенглик тўғрисида»ги қонунни қабул қилган.

Ушбу қонун федерал банклар ҳисобланмайдиган ташкилотларга ўзгарувчан фоиз ставкасига эга ипотека кредитларини бериш имкониятини яратган. Бунгача молиявий компаниялар қарз олувчиларга фақат доимий фоиз ставкасига эга ипотека кредитларини таклиф қила оларди. Ҳукумат ушбу қарор орқали омонат ва кредит ташкилотларини ривожлантиришни мақсад қилган эди. Бироқ бу амалиёт натижасида кам таъминланган аҳоли қатламлари учун кредит имкониятлари кенгайиб кетади.

Анжело Мозило бу тенденцияга танқидий муносабатда бўлган. «Бу бизнес содда мижозларнинг ҳисобига бойиди, уларга сунъий равишда оширилган нархларда кредитлар таклиф қилинди… Кўплаб паст сифатли кредитлар билан ишловчи компания раҳбарлари фирибгарлар эди», — деб ёзади Бетани Маклин ва Жозеф Ночера ўзининг «Барча шайтонлар шу ерда: молиявий инқирознинг яширин тарихи» китобида.

Бироқ Countrywide бозорда ўз мавқеини йўқотмаслик учун ушбу шароитларга мослашиши керак эди. 1997 йилда паст сифатли ипотека кредитлари бўйича махсус бўлим — Full Spectrum ташкил қилинади. Дастлаб, Мозило эҳтиёткорлик стратегиясини сақлаган:

  • Очиқ-ойдин тўлов қобилиятига эга бўлмаган мижозларга рад жавоби берилади;
  • Қарз олувчилардан 20 фоиз дастлабки тўловни амалга ошириш ёки уни қоплаш учун суғурта харид қилиш талаб қилинади;
  • FICO кредит баҳоси Федерал уй-жой маъмурияти (FHA) стандартларига жавоб бермаган мижозларга кредит берилмайди.

Бироқ, уй-жой бозоридаги ҳаяжон тобора кучайиб борарди ва Countrywide ўз стандартларини пасайтиришга мажбур бўлади. Анжело Мозило «ўзини танловсиз ыолгандек ҳис қилади»: «Агар у паст сифатли ипотека кредитларидан узоқлашса, Countrywide ҳеч қачон рақам биринчи бўлолмас эди».

2000-йилларнинг ўрталарига келиб, Мозило кредит стандартларини пасайтиришга мажбур бўлади — бу жараён даромадни тасдиқлаш талабларидан тортиб, дастлабки тўловлар миқдоригача бўлган барча қоидаларга таъсир қилади. 2001 йилда Countrywide 400 минг доллардан кам паст сифатли ипотека кредитларини фақат ўзини ўзи банд қилган шахсларга беришни бошлайди. 2006 йилга келиб, компания 1 миллион долларлик ипотека кредитини исталган ёлланган ходимга беришга тайёр эди. Шу йили Countrywide ўзининг энг юқори нуқтасига етади: 55 минг ходим, йиллик даромад — 11,4 миллиард доллар, активлар — 200 миллиард доллар. Reuters маълумотларига кўра, Countrywide паст сифатли ипотека кредитларини бериш бўйича энг йирик ташкилотга айланган.

Муваффақият узоққа чўзилмайди. 2007 йилда турар-жой бозоридаги нархлар тезда пасая бошлайди. Шу билан бирга, ўзгарувчан фоиз ставкали ипотека кредитлари бўйича ойлик тўловлар жадал ўсади, бу қарздорлар учун катта муаммога айланади ва мажбуриятларни бажариш бўйича кечикишлар сонини оширади. 2007 йилнинг охирига келиб, Countrywide мижозларининг чорак қисми қарз тўлаш имкониятига эга эмас эди. Бу муаммо бутун Америка молия бозорида кузатилади ва Countrywide ҳам бундан мустасно бўлмайди.

Молия бозорида ҳам катта ўзгаришлар рўй беради: ипотека кредити билан таъминланган қимматли қоғозлар деярли тўлиқ қийматини йўқотади, бу эса инвесторларни кредит бозорига пул тикмасликка мажбур қилади. Countrywide акциялари нархи 80 фоиўдан ортиқка тушиб кетади.

2007 йил июль ойида Countrywide паст сифатли ипотека кредитлари бўйича кечиккан тўловлар миқдорининг 23,7 фоизгача ошганини эълон қилади, ҳолбуки, уч ой олдин бу кўрсаткич 10 фоиздан ошмаган эди. Компания молиявий ҳисоботида айрим активларни чиқариб ташлайди, бу эса унга маблағ киритган инвесторлар орасида жиддий хавотир уйғотади.

Август ойи бошларида айрим кредиторлар Countrywide билан тижорат мажбуриятларини узайтиришдан бош тортади. Молиялаштириш деярли тўхтайди, Анжело Мозило ёрдам сўраб Нью-Йорк Федерал захира банкига мурожаат қилади, лекин рад жавобини олади. Countrywide’га сармоя киритишдан қўрқмаган ягона компания Bank of America бўлади. У 2 миллиард доллар инвестиция киритади, аммо бу компанияни қутқариш учун етарли бўлмайди. 2008 йил январь ойида Countrywide ўз акцияларининг 4 миллиард доллар эвазига Bank of America томонидан сотиб олинганини эълон қилади.

Битим ярим йилдан кейин амалга ошади ва ўша пайтга келиб, унинг баҳоси тахминан 2,5 миллиард долларга тушиб кетади. The New York Times газетаси учун ёзган машҳур молиявий журналист Гретхен Моргенсон буни «тарихдаги энг ёмон харид» деб таърифлаганди. Қолаверса, Bank of America Countrywide билан боғлиқ суд ишлари, инвесторлар даъволари ва фирибгарлик айбловларини ҳал қилиш учун ўнлаб миллиард доллар сарфлайди.

Компанияни ўсишга олиб чиқишни хоҳлаганига қарамай, Анжело Мозило уй-жой бозоридаги хавфлардан яхши хабардор эди. 2006 йил ноябридан 2007 йил октябригача у ўз акцияларини сотиб юборишга улгуради ва бунинг натижасида уларнинг нархи тушишидан олдин катта фойда олади. 2009 йилда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси унга инсайдерлик савдоси бўйича айб қўйади. Суд ҳукмида айтилишича, 2006 йилнинг тўртинчи чорагида Countrywide’нинг кредит хавфлари ошгани ва молиявий ҳолати ёмонлашгани ҳақида хабар топганига қарамай, у инвесторларни ҳали ҳам ишонтиришда давом этган. Натижада у 67,5 миллион доллар жарима тўлашга мажбур бўлади. Бу сумманинг учдан бир қисмини Bank of America қоплаб беради.

Мозило айбловларни тан олмайди ва ҳатто компания қулаганидан кейин ҳам унинг обрўсини ҳимоя қилишда давом этади. 2010 йилдаги тергов комиссиясига берган интервьюсида у Countrywide 25 миллион одамнинг уй-жойли бўлишига ёрдам берганини таъкидлайди.

Компаниянинг фаолиятига бошқача муносабат билдирганлар ҳам кўп эди. Калифорния бош прокурори Жерри Брауннинг таъкидлашича, «Countrywide’нинг кредит сиёсати ўн минглаб оилалар учун америкаликлар орзусини ҳақиқий тушкунликка айлантирган», яъни улар тушунарсиз шартларда кредит олиб, уни тўлай олмай қолган.

Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Янгиликлар 12:15 · 29.03.2025
Қандай ҳолларда пул ўтказмалари учун солиқ тўланади?
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Янгиликлар 11:37 · 29.03.2025
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Карьера, Янгиликлар 13:11 · 28.03.2025
Хитойнинг энг бадавлат одами — TikTok асосчиси қандай қилиб муваффақиятга эришди?
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Янгиликлар 11:48 · 28.03.2025
Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Янгиликлар 10:12 · 28.03.2025
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади
Янгиликлар 14:30 · 27.03.2025
Ўзбекистоннинг 15 та шаҳар ва туманида барча давлат идоралари битта кўп қаватли уйга кўчирилади