Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Доллар сўмга нисбатан нега арзонлашяпти?

Йил бошидан буён миллий валюта АҚШ валютасига нисбатан қарийб 5,7 фоизга мустаҳкамланди. Сўмнинг долларга нисбатан барқарорлашувига қайси омиллар таъсир қиляпти?

Доллар сўмга нисбатан нега арзонлашяпти?
Фото: «novostipmr.com»

Ўзбекистон Марказий банки 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра яна 86 сўмга ўз қийматини йўқотди.

Умуман олганда, доллар курси кетма-кет иккинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, 179 сўмга ёки 12 349 сўмдан 12 171 сўмга арзонлашди. Бу – 2023 йилнинг сентябридан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич.

Йил бошидан буён миллий валюта АҚШ валютасига нисбатан қарийб 5,7 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун: 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида сўм 2,9 фоизга қадрсизланганди.

Сўм долларга нисбатан нега мустаҳкамланяпти?

Биринчидан, долларнинг ўзи глобал валюта сифатида қадрсизлана бошлади. Хусусан, йиллик нисбатда доллар индекси 10,3 фоиздан кўпроққа қадрини йўқотди. Чунки Трампнинг президентликка келиши ва у томонидан жорий қилинган савдо тарифлари глобал иқтисодий барқарорлик бўйича ноаниқликларни кучайтирди. Натижада инвесторларнинг АҚШ иқтисодиёти бўйича кутилмалари ёмонлашди. Бу эса фонд ҳамда валюта бозорларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари сўмнинг мустаҳкамланишига ёрдам беряпти. Жумладан, глобал ноаниқликлар фонида олтин нархининг кескин ўсиши кузатилди. Хусусан, йил бошидан бери қимматбаҳо металл нархи қарийб 44 фоизга ошди. Ўзбекистон эса энг йирик олтин экспортёрларидан бири ҳисобланади. 2025 йилнинг дастлабки 7 ойида 18 тонна соф олтин сотуви амалга оширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг халқаро захира активлари таркибида олтиннинг ўрни жудаям катта ҳисобланади. Мазкур қимматбаҳо металл нархининг ўсиб бораётгани фонида Ўзбекистон захиралари ҳажми йил бошига нисбатан 8,9 млрд долларга ошди. Бу эса ўз-ўзидан Марказий банкка валнута бозорига таъсир қилиш учун кўпроқ имконият яратади.

Учинчидан, экспортнинг ўсиши ва ташқи савдода тақчилликнинг қисқариш тенденцияси юз беряпти. Жумладан, жорий йилнинг 8 ойида экспорт ҳажми 22,9 млрд долларни ташкил этиб, олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга кўпайди. Олтин экспорти эса 68 фоизга ўсиб, 8,4 млрд доллардан ошди. Экспортнинг бундай юқори ўсиши фонида ташқи савдо дефицити 5,4 млрд долларгача қисқарди. Бу эса миллий валюта учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Бундан ташқари, йил бошидан бери рубль курсининг 17,8 фоизлик мустаҳкамланиши юз берди. Бу ўз навбатида Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг ўсишини тезлаштирди. Жорий йилнинг биринчи ярмида пул ўтказмалари ҳажми 8,2 млрд долларни ташкил этиб, олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга ўсди.

Сўм курсининг мустаҳкамланиши Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ижобий жиҳати – импорт арзонлашади. Миллий валутанинг мустаҳкамланиши импорт қилинадиган товарлар ва хизматларнинг сўмдаги нархини пасайтиради ва умумий инфлацияни секинлаштиради. Шунингдек, давлат қарзининг қарийб 90 фоизи чет эл валутаси, хусусан, долларда жалб қилинган. Сўмнинг мустаҳкамланиши қарзларга хизмат кўрсатиш харажатларини ҳам камайтиради.

Салбий жиҳати – Ўзбекистондан амалга ошириладиган экспорт товарларининг рақобатдошлиги камаяди. Кучсиз сўм ўзбек маҳсулотини хорижий харидорлар учун арзонлаштиради, чунки таннарх пасаяди.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк