Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

10:05 · 16.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

Идоралараро тариф комиссияси ташкил этилади, 2027 йилдан эса буджет ташкилотлари учун ягона тариф жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

Шавкат Мирзиёев ичимлик ва оқова сув хизматларини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Унда сув таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Амалдаги тарифлар хизматларнинг ҳақиқий таннархини тўлиқ қопламаётгани, ҳудудлар кесимида кескин фарқлар мавжудлиги соҳанинг инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш вазифаларини ажратиш, Магистраль сув таъминоти корхонасини ташкил этиш таклиф қилинди. У ҳудудий корхоналарга ичимлик сувини ягона улгуржи тариф асосида етказиб беради.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини шаффоф ва иқтисодий асосланган мезонлар асосида белгилаш учун Идоралараро тариф комиссиясини ташкил этиш, 2027 йил 1 апрелдан буджет ташкилотлари учун ягона тарифни жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Демографик ва иқтисодий ўсиш натижасида 2030 йилга бориб, мамлакатимизда ичимлик суви истеъмоли ҳозирги 941 млн куб метрга нисбатан яна 230 миллион куб метрга ортиши кутилмоқда. Бу сув ресурсларини аниқ ҳисобга олиш ва йўқотишларни камайтиришни тақозо этади.

Шу боис, истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни тўлиқ онлайн тизимга ўтказиш, шаҳар ва туман марказларидаги барча истеъмолчилардан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларини ўрнатиш белгиланди.

Сув иншоотлари ва тармоқларининг рақамли харитасини яратиш, бошқарувга “SCADA”, “GIS”, телеметрия ва ягона биллинг тизимларини кенг жорий этиш орқали сув йўқотишларини 35% дан 25% га тушириш вазифаси қўйилди.

Соҳада сунъий интеллект асосида насос ускуналарининг ишини таҳлил қилиш, авариялар ва сув оқишини олдиндан аниқлаш, истеъмол ҳажмини прогнозлаш ҳамда аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга қаратилган лойиҳалар ҳам тақдимот қилинди.

Кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетида алоҳида факультет очиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, ҳудудлардаги техникумлар базасида ичимлик ва оқова сув йўналишида дуал таълимни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Президент тақдимот якунида лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, хизматлар қамровини кенгайтириш, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш, соҳани рақамлаштириш ва аҳоли учун қулайликларни ошириш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:17 · 21.07.2026
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Янгиликлар 12:22 · 21.07.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Янгиликлар 11:19 · 21.07.2026
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади
Янгиликлар 9:19 · 21.07.2026
Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади
Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди
Янгиликлар 15:06 · 20.07.2026
Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди