Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

Давлат активини олган тадбиркор учун аванс тўлови 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади. Қолган суммани фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

Президент раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йил бошидан 57 та тармоқ ва 76 та ҳудудий корхона ишлаб чиқаришни 11 трлн сўмга камайтиргани қайд этилди.

Бош вазир ўринбосарига вилоят ҳокимлари ва тармоқ раҳбарлари билан ўн кунда «корхонабай» таҳлил ўтказиш топширилди. Ҳар бир корхонада қандай муаммо бўлса, шу жойнинг ўзида ҳал этилади.

Саноат кенгашига 133 та корхонада йўқотилган 11 трлн сўмлик ишлаб чиқаришни қоплаш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, ҳозир 22 трлн сўмлик 3 мингта давлат объекти аукционда тургани айтилди. Ҳокимларда давлат мулкларини сотиш бўйича тизим йўқлиги танқид қилинди.

Яқинда янги хусусийлаштириш дастури бошланади. Унга кўра, 100 трлн сўмлик 1,3 мингта кўчмас мулк, 8 минг гектар ер майдони ва 66 та корхонадаги давлат улушлари савдога чиқарилади.

Давлат активини олган тадбиркор учун аванс тўлови 30% дан 15% га камайтирилади. Қолган суммани фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Ҳозир банклар балансида 9,3 трлн сўмлик 2 411 та мол-мулк сотилмай турибди.

Ҳар бир объектнинг банк балансида асосли тургани таҳлил қилинади. Харидори бор, лекин сунъий ушлаб турилган объектлар бўйича қонун устуворлиги таъминланади.

Айрим ҳудудларда импорт экспортдан тезроқ ўсиб бораётгани ҳам танқид қилинди. Ўтган йили импорт экспортга нисбатан Тошкент вилоятида $1,9 млрдга, Самарқандда $1,4 млрдга кўп бўлган.

Андижонда бу фарқ $866 млн, Жиззахда $792 млн, Бухорода $662 млнни ташкил этган.

Давлат раҳбари ҳар бир ҳоким бундай ҳолатни чуқур ўрганиши ва импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича аниқ чора кўриши шартлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:17 · 21.07.2026
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Янгиликлар 12:22 · 21.07.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Янгиликлар 11:19 · 21.07.2026
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади
Янгиликлар 9:19 · 21.07.2026
Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади