Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

Хусусан, 2028 йил 1 январга қадар электромобиллар учун қувватлаш станциялари, уларнинг бутловчи қисмларига божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

Президентнинг 30.12.2025 йилдаги “Аҳолининг алоҳида турдаги истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатнинг мақсади – аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни, шу жумладан «яшил» иқтисодиёт ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

2022 йил ва 2023 йилдаги фармонларда белгиланган товарларга божхона божининг ноль ставкасининг амал қилиш муддати 2027 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар асосида айрим турдаги товарлар божхона божини тўлашдан озод этилади.

Хусусан, 2028 йил 1 январга қадар божхона божининг ноль ставкаси қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

  • электромобиллар учун қувватлаш станциялари, уларнинг бутловчи қисмлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш учун мўлжалланган технологик ускуналар;
  • ипакни қайта ишлаш ва тўқиш ускуналари учун эҳтиёт қисмлар, тут уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, суперелита, элита ва саноат ипак қурти уруғлари.

Бундан ташқари, 2031 йил 1 январга қадар маиший, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш, шунингдек, биопарчаланувчи полимер материалларни қайта ишлаш корхоналарининг технологик жараёнларида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар божхона божини тўлашдан озод этилади.

Фармон билан 2026 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида имтиёзли солиқ режими жорий этилади. «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси, шунингдек, бир вақтнинг ўзида белгиланган мезонларга мос келадиган солиқ тўловчилар учун фойда солиғи (шу жумладан, дивидендлар тарзидаги даромадлар) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Бунда имтиёзлар қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда қўлланилади:

  • чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобот солиқ даври якунлари бўйича жами даромадларнинг камида 90 фоизини ташкил этади;
  • ҳар бир ходимнинг ойлик иш ҳақи МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 1 январдан кучга кирди.

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 8:44 · 27.07.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?