Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Ўзбекистонда «бугун билан яшаш» кайфияти кенг тарқалган — тадқиқот

ОТБга кўра, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 73 фоизи «мен бугун билан яшайман, эртага нима бўлса бўлар» фикрига тўлиқ қўшилган. Бироқ Тошкент ва шимоли-ғарбий бу кўрсаткич анча паст.

Ўзбекистонда «бугун билан яшаш» кайфияти кенг тарқалган — тадқиқот

Ўзбекистонда ўтказилган сўровда респондентларнинг 44 фоизи сўнгги 12 ой давомида даромадлари яшаш харажатларини қопламаганини билдирди. Бу рақам Марказий банк ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот натижасидан келиб чиққан.

Даромад етишмовчилиги

Таҳлил реал даромад даражаларидан кўра молиявий қийинчилик ёки стресс ҳақидаги субъектив тасаввурларни акс эттириши келтирилган. Масалан, Осиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, 2024 йилда аҳолининг 8,9 фоизи миллий қашшоқлик чегарасидан пастда яшаган.

Ўтган йилги сўровларда молиявий қийинчилик 31-45 ёшдаги респондентлар орасида энг кўп (48 фоиз) учраётгани ойдинлашган. 60 ёшдан ошганлар орасида эса энг паст (42 фоиз) даража қайд этилган. Бу эҳтимол пенсия асосидаги даромад барқарорлиги билан изоҳланади.

Сўровномада Ўзбекистондаги турли гуруҳлар даромад етишмовчилиги билан қандай курашаётганини ҳам очиқлаган. Хусусан, 9 фоиз иштирокчи жамғармаларидан фойдаланишини билдирган. Яна 36 фоиз инсон харажатларни қисқартиришини, 13 фоизи активларини сотишини, 11 фоизи ҳисоб-китобларни кечиктириш ёки қарзини тўламаслигини айтган.

Фото: Марказий банк

“Бугун билан яшаш кайфияти кенг тарқалган”

Тадқиқотда аҳоли орасида бугун билан яшаш кайфияти кенг тарқалгани аниқланган.

“Мамлакат бўйича респондентларнинг 73 фоизи ‘мен бугун билан яшайман, эртага нима бўлса бўлар’ фикрига тўлиқ қўшилган. Бироқ Тошкент (40 фоиз) ва шимоли-ғарбий ҳудудда (47 фоиз) бу кўрсаткич анча паст. Иш билан бандлар (65 фоиз) ва олий маълумотлилар (65 фоиз) бундай фикрга камроқ қўшилган. Ишсизлар (78 фоиз) ва ўрта махсус маълумотлилар (82 946) орасида шундай фикрлаш даражаси юқори. Ёшлар (18—30 ёш) орасида бу кайфият 65 фоиз, 60 ёшдан ошганларда эса 80 фоизни ташкил этди”, дейилади таҳлилда.

Қайд этилишича, тежашдан кўра харажат қилишга бўлган мойиллик шаҳарликлар, эркаклар ва ўрта-катта ёшдагилар орасида юқори. Мамлакат бўйича респондентларнинг 44 фоизи “мен пулни тежашдан кўра сарфлашни ёқтираман” фикрига тўлиқ қўшилган.

Фото: Марказий банк

1,5 миллион сўм топиш қийин

Респондентлардан “Қандай қилиб 1,5 миллион сўм топасиз”, деб сўралган. Уларнинг 25 фоизи бунча маблағни ўз жамғармалари ҳисобидан қоплаши мумкинлигини билдирган. Энг кўп берилган жавоб эса оила ёки дўстлардан ёрдам олиш бўлиб, 37 фоиз респондент ушбу вариантни кўрсатган.

“Бу эса норасмий хавфсизлик тармоқларига кучли таянишни англатади. Атиги 13 фоиз қатнашчи маблағни ўз меҳнатидан топишини айтган. Яна 2 фоизи кредит олишини билдирган. Қолган 10 фоизи бирор нарсани сотиш орқали маблағ йиғишини билдирган. Муҳими, 6 фоиз респондент умуман пул топа олмаслигини таъкидлаган. Бу энг заиф гуруҳ орасида кескин молиявий қийинчилик мавжудлигини кўрсатади (ҳатто 8,9 фоизлик миллий қашшоқлик даражасидан бир оз кам)”, дейилади тадқиқот хулосасида.

Маълум қилинишича, респондентлардан 1,5 миллион сўмни кейинги 30 кун ичида топиш қанчалик қийин бўлиши сўралган. Уларнинг 35 фоизи бу жуда қийин бўлишини, 39 фоизи эса бир оз қийинчилик туғдиришини билдирган. Фақат 25 фоиз респондент бу муаммо бўлмаслигини айтган. Энг катта қийинчилик жанубий (48 фоиз) ва шимоли-ғарбий ҳудудларда (49 фоиз), қишлоқ аҳолиси (42 фоиз), аёллар (40 фоиз), ишсизлар (43 фоиз), нафақадаги шахслар (39 фоиз) ҳамда фақат 8-9 синф маълумотига эга респондентлар (43 фоиз) орасида кузатилган.

“Аксинча, олий маълумотлиларнинг атиги 16 фоизи ва юқори даромадли респондентларнинг 20 фоизи бу суммани топишни жуда қийин деб ҳисоблаган. Бу эса таълим ва даромаднинг молиявий барқарорликка таъсирини аниқ кўрсатади”, дейилади таҳлилда.

Даромаддан маҳрум бўлганда (жамғармалардан фойдаланиш, қарз олиш, ўзига тегишли нарсаларни сотиш ва бошқалар орқали) одамлар қанча вақт ўз харажатларини қоплай олиши мумкинлиги сўралган. Бунда ҳолат унчалик ташвишли эмаслиги аниқланган. Яъни респондентларнинг аксарияти (72 фоизи) камида бир ой давомида (шу жумладан 36 фоизи икки ой ва ундан кўпроқ) ўзини таъминлай олишини билдирган. Бу эса асосий чидамлилик ва қисқа муддатли мослашув қобилиятини кўрсатади. Фақат 15 фоиз респондент икки ҳафтадан кам муддатга чидашини айтган. Кичик қисм (13 фоиз) эса қанча вақт ўзини таъминлай олишини билмаслигини ёки бошқа жавобларни билдирган

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?
Янгиликлар 11:16 · 23.07.2026
2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?
Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи
Янгиликлар 10:05 · 23.07.2026
Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Янгиликлар 17:43 · 22.07.2026
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди