Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Таҳлил 21:10 · 02.11.2021

«Meta — бу демократия танасидаги саратон»: Facebook ребрендинги қандай резонанс кўтарди?

Facebook’нинг Meta деб ўзгартирилиши жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди

«Meta — бу демократия танасидаги саратон»: Facebook ребрендинги қандай резонанс кўтарди?
Фото: PIXSELL

Марк Цукерберг 2021 йил июнь ойи охирида Facebook’ни metaverse-компанияга айлантириш мақсад қилинганини айтди ва 29 октябрь куни бўлиб ўтган онлайн конференцияда компания буёғига Meta деб номланишини эълон қилди. Цукерберг империясининг ребрендингига муносабат ноаниқ: кимдир компания учун «сейсмик силжиш»ни башорат қилмоқда, бошқалар эса ходимларнинг кетишини, яна кимлардир буни «демократия танасидаги саратон» деб атади.

«Facebook келажагини сотмоқчи бўлган компаниялардан эмас», — деб ёзди мутахассис Роберт Скобл.

Компания ўзини ички ҳужжатларнинг ошкор этилиши билан шов-шув юзага келтирган жанжал марказида топди. У фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига етарлича эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмаганликда, зарарли контент ва нотўғри маълумотлар тарқатишда айбланмоқда.

«Энг мунозарали компания дунё уни пушти рангли виртуал реаллик кўзойнаклари орқали кўришини хоҳлайди. Лекин бу — атиргул, сиз уни қандай атасангиз ҳам, тиканлари жуда кўп», деб ёзди The Wall Street Journal.

NYSE’da $ META сифатида рўйхатга олинган Roundhill Ball Metaverse ETF компаниясининг стратеги ва директори Мэтью Болл Bloomberg’га берган интервьюсида Facebook’нинг янги номи компьютер технологиялари соҳасидаги «сейсмик силжиш»га мос келиши ва компания етакчига айланишини айтди.

«Бу шунчаки янги маҳсулот эмас, балки инсоннинг тубдан янги даражада мавжуд бўлиш имкониятига бўлган ишончдир», — деди Мэтью Болл.

Ном ўзгариши Facebook’ни фақатгина metaverse-компанияга айлантириш учун содир бўлганига ҳамма ҳам ишонавермайди. Кўпчилик компаниянинг ребрендинги ноқулай вақтга тўғри келган деб гумон қилмоқда.

Октябрь ойи бошида Facebook’нинг собиқ ходими Френсис Ҳауген ишбилармонлик нашри муқоваларида пайдо бўлиб, журналистлар, Конгрессга ижтимоий тармоқнинг кўплаб ахлоқий муаммолари ҳақида гапириб берди.

«Facebook жамиятга заҳарли ва ҳалокатли таъсир кўрсатишда айбланганидан кейин тамаки гигантлари билан бир хил тактикадан фойдаланмоқда. Philip Morris болаларни ‘овлаётганда’ қўлга тушди, шунинг учун у Altria бўлди. Facebook ҳам болаларни ‘овлаётганда’ қўлга тушди ва у Meta бўлди», — дейди Internet Accountability Project президенти Майк Дэвис.

Цукербергнинг ном ўзгартириш режалари ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганидан бери Дэвис бу параллелликни кузатаётган ягона одам эмас. Кўпчилик ижтимоий тармоқни тамаки компаниялари билан солиштириб, ном ўзгартириш компанияга ёрдам бермаслигини башорат қила бошлади.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Александрия Окасио-Кортес ҳаммадан ҳам кескинроқ баёнот берди.

«Meta — бу авторитар режимларни мустаҳкамлаш ва фойда илинжида фуқаролик жамиятини йўқ қилиш учун глобал кузатув ва тарғибот машинасига айланган компания. У — демократия танасидаги саратон метастази!», — деб ёзди у.

Facebook’нинг узоқ вақтдан бери айтилаётган маълумотлар махфийлиги ҳақидаги даъволари ва яқинда юзага келган жанжал ҳисобга олинса, Цукербергнинг metaverse-компанияга айланиш ғояси ҳам ташвишли: у қанчалик шахсий ва хавфсиз бўлади?

«Ишончсиз Meta’нинг режалари аллақачон таҳдид остида», — деди Forrester тадқиқот фирмасининг тадқиқот директори Майк Проу BBC’га берган изоҳида.

Айримлар Facebook’нинг ребрендинги Google’нинг Alphabet деб қайта ташкил этилиши билан солиштирди. Шунингдек, номни ўзгартириш яхши бўлгани, аммо Facebook учун Alphabet муваффақиятини такрорлаш қийин бўлиши айтилди.

The Wall Street Journal’нинг ёзишича, компания metaverse’ни ривожлантиришга катта миқдорда сармоя киритар экан, унинг операцион фойдаси пасаяди. Шундай ҳам бўлди: компаниянинг ўзи учинчи чорак учун молиявий ҳисоботида йил давомида операцион даромади Facebook Reality Labs’га киритилган инвестициялар ҳисобига 10 миллиард долларга камайишини кўрсатди.

«Номни ўзгартириш ходимларни сақлаб қолишга ёрдам бермайди. Facebook жуда кўп хатолар ва жамоатчилик танқидига дуч келгани сабабли ребрендинг ўтказиб, ҳеч кимни алдай олмайди», — деди корпоратив кадрлар сиёсатига ихтисослашган Жоржтаун университети профессори Брукс Холтом CNBC телеканалига берган интервьюсида.

Маълум бўлишича, Facebook номини ўзгартиришга қарор қилишда учинчи томон маслаҳатчиларини жалб қилмаган. Мутахассислар Meta номини унчалик муваффақиятли эмас деб ҳисоблади. Таъкидланишича, бу тилда аллақачон мавжуд бўлган жуда кўп маънога эга тушунчадир.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда