Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Ўзбекистонда 10 ойда қанча инвестиция ўзлаштирилгани маълум бўлди

Умумий қиймати 75,5 трлн сўм бўлган 10 минг 112 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилган

Ўзбекистонда 10 ойда қанча инвестиция ўзлаштирилгани маълум бўлди
Фото: Kommers.uz

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида 6 ноябрь куни видеоконференция шаклида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йиғилишда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг жорий кўрсаткичлари, шунингдек, инвестицияларни жалб этишни янада рағбатлантириш, саноатни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этган.

Шу билан бирга, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция дастурларини амалга ошириш ва инвестиция лойиҳаларининг жорий этилиши кўриб чиқилган. 2021 йилнинг дастлабки 10 ойида 6,8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилгани маълум қилинди. Умумий қиймати 75,5 триллион сўм бўлган 10 минг 112 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилган ва натижада 142,8 мингта янги иш ўринлари яратилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, йил охиригача яна 3145 та янги инвестиция лойиҳасини фойдаланишга топшириш ҳамда жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорини 8,1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига вазирликлар, тармоқ бирлашмалари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари бириктирилган.

Худди шу тартибда экспорт фаолиятининг кўрсаткичлари ўрганилган. 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, экспорт ҳажмининг кўрсаткичи ўтган йилдагисига нисбатан 30 фоизга ошгани қайд этилган. Тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг экспорт ҳажмини 2021 йил охиригача режалаштирилган кўрсаткичларга етказиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботлари тингланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача камбағалликни 2 баравар қисқартириш кўзда тутилаётганини айтгани хабар қилинганди. Шунингдек, Президент Ўзбекистон аҳоли даромадлари ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқишини айтгани ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда