Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистонда товарларни божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориш тартиби белгиланди

Товарнинг божхона нархини аниқлаш имкони бўлмаганда божхона органи нархларни мустақил равишда белгилайди

Ўзбекистонда товарларни божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориш тартиби белгиланди
Фото: Sputnik

Ўзбекистонда товарлар божхона қиймати аниқланмаганда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали чиқариб юборилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 ноябрь куни ҳукумат қарори билан декларант ёки божхона брокери томонидан товарларни божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда улар тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органлари томонидан шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

Шунингдек, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра, жумладан, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда амалга оширилиши мумкин.

Қайд этилишича, декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади. Шунга кўра, божхона органи декларантни шартли божхона қиймати ҳақида 1 иш куни ичида хабардор қилади.

Шундан кейин, декларант тегишлича ҳисобланган божхона тўловларини тўлайди. Тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 иш кунида товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради.

Бундан ташқари, декларант якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун товарлар чиқариб юборилгандан сўнг 60 кунда зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ҳужжатлар 3 иш кунида ўрганиб чиқилиб, божхона қийматини асослаш учун етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда божхона тўловининг дастлабки қарорини олиш тадбиркорлар учун ихтиёрий қилиниши хабар қилинганди. Шунингдек, Туркий кенгашга аъзо давлатлар божхона тартибини стандартлаштиришга келишиб олгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди