Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистонда 2021 йил қанча пахта териб олингани маълум қилинди

«Ўзтўқимачиликсаноат» пахта толасини биржада сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиққан

Ўзбекистонда 2021 йил қанча пахта териб олингани маълум қилинди
Фото: «rosselhoscenter.com»

Ўзбекистонда 2021 йилда жами 3,4 миллион тонна пахта хом-ашёси териб олинди. Бу ҳақда «Ўзбектўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 122 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари фаолият олиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра 2021 йилда республикада 1,031 мингга ер майдонда пахта етиштирилиб, жами 3,4 миллион тонна пахта хом-ашёси териб олинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда пахта толасини ички бозорда сотиш тартиби қуйидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги қарори 2-банднинг бешинчи хатбоши: «ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжларидан ошадиган ҳажмлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан биржа савдолари орқали бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади»;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги қарорининг 2-иловасига асосан «Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги Низом»;
  • Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 5 майдаги қарорининг 1-бандига мувофиқ: «Белгилансинки: маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич нархи Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан белгиланади».

Шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тўқимачилик корхоналарининг юқори сифатли пахта толасига ортиб бораётган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, пахта толасини биржада сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Хусусан, спекулятив ўсишни истисно қилиш мақсадида, базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич баҳоси кейинги савдо ойининг Нью-Йорк фьючерс котировкалари даражасида белгиланади.

Шу муносабат билан саноат корхоналарига пахта толасини номутаносиб юқори нархларда, масалан, кейинги савдо ойининг Нью-Йорк фьючерсидан юқори нархларда харид қилмаслик тавсия этилади.

Шу билан бирга, тегирмон усулида ишлашда (давалческий), иқтисодий томондан асосланганлигини ҳисобга олган ҳолда, таклиф этилаётган қайта ишлаш бўйича хизматларнинг улушлари (фоизлари) нисбатини ишлаб чиқиш (масалан, ҳалқали йигирувда (Ring) 38 фоизга 62 фоиз ва пневмомеханик йигирувда (OE) 33 фоизга 67 фоиз) тавсия этилган.

Таъкидланишича, пахта толасини оширилган нархларда сотиб олаётганда, ип-калава сотилишида асоссиз йўқотишлар хавфи ортади. Дунё бозор таҳлилларига кўра, Туркияда лиранинг долларга нисбатан қадрсизланиши давом этаётгани сабабли, импорт қилинадиган хом ашё номутаносиб равишда қимматлашади ва уни сотиб олиниши чекланади.

Бундан ташқари, Президентнинг 2021 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилишида пахта хом ашёси чуқур қайта ишланишида (тўқув, бўяш, тикув-трикотаж ишлаб чиқариш) янги қувватларни яратиш бўйича инвестиция мажбуриятларига эга. Шунингдек, ушбу мажбуриятларни олаётган корхоналар таклифлари қўллаб-қувватланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда пахта етиштириш ва йиғим-теримни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Давактив агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарга эслатма билан чиққани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди