Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистон халқ таълими тизимида 11 ойда 27,5 млрд сўмлик ўғирлик ва камомад аниқланди

Андижон шаҳрининг ўзида 11,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириб юборилган

Ўзбекистон халқ таълими тизимида 11 ойда 27,5 млрд сўмлик ўғирлик ва камомад аниқланди
Фото: Sputnik

Ўзбекиcтон Халқ таълими тизимида сўнгги 11 ойда 27,5 миллиард сўмлик ўғирлик ва камомад аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлигида Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилган. Тадбирда халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов халқ таълими тизимида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш йўналишида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ташкилий ва амалий ишлар ҳақида сўз юритган.

Қайд этилишича, йил бошидан бери вазирлик томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 88 миллиард сўмлик молиявий хато-камчиликлар, шундан 27,5 миллиард сўмлик ўғирлик ва камомад аниқланган. Шунингдек, тадбир давомида тизимдаги энг кўп талон-тарожлик, бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳудудлар ҳақида маълумот берилган.

Таъкидланишича, Андижон шаҳрида 11,5 миллиард сўм, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 11 миллиард сўм ҳамда ушбу вилоятнинг Гулистон шаҳрида 4 миллиард сўм миқдорда бюджет маблағлари ўзлаштириб юборилган. Шунингдек, таркибида жиноят аломатлари бўлган 159 та 72,9 миллиард сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Тадбирда вазирликнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилган.

«Хусусан, ҳозирга қадар соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан 243 нафар раҳбар ходимлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган, 3 минг 415 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган, 151 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилган», — дея таъкидлаган Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати бошлиғи Искандар Тўраев.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 264 минг 41 нафар ходим ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, 963 нафарининг ҳуқуқи тикланган бўлса, 188 та ҳолатда бошқа давлат органлари томонидан фаолиятга ноқонуний аралашув ва текширувларнинг олди олинган.

Аввалроқ «Халқ банки» 3 триллион сўм зарарга киргани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Франция коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди