Huawei «ақлли» кўзойнаклар ишлаб чиқаришни бошлайди
HarmonyOS операцион тизимида ишловчи Huawei Smart Glasses тақдимоти 23 декабрга режалаштирилган.

Huawei 2021 йил 23 декабрда ўзининг «ақлли» кўзойнакларини тақдим этади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Хитой электроника ишлаб чиқарувчисининг Weibo’даги расмий саҳифасида эълон қилинган тизердан маълум бўлишича, янги элемент олинадиган линзаларга эга бўлади. Қуёшдан ҳимоя қилувчи умумий модулга бирлаштирилган линзалар магнит билан бириктирилади.
HarmonyOS операцион тизимида ишловчи Huawei Smart Glasses тақдимоти 23 декабрга режалаштирилган.
Тадбир давомида аксессуар ҳақида батафсил маълумот берилади. «Ақлли» кўзойнакларнинг бозорга чиқиш вақти ва уларнинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.
Аввалроқ Huawei ўзининг сервер бизнесини сотиши ҳақида хабар берилганди.






