Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 10:57 · 31.01.2023

ИЛМА Марказий банк раисининг крипто-активлар ҳақидаги фикрларига раддия берди

ИЛМА Мамаризо Нурмуратов томонидан тақдим этилган маълумотларнинг эскирганини ҳамда ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Марказий банк крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланмайди, шу сабабли унинг вакиллари Марказий банк томонидан тартибга солинмаган соҳага оид баёнотлар беришга ҳақли эмас

ИЛМА Марказий банк раисининг крипто-активлар ҳақидаги фикрларига раддия берди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Марказий банк крипто-активларга нисбатан салбий муносабатда эканини айтган банк раиси Мамаризо Нурмуродовга раддия берди.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь, пайшанба куни Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтганди.

Матбуот анжуманида Марказий банк раҳбари «Крипто-активларга келсак, шуни айтишим керакки, Марказий банк бутун дунёда бўлгани каби крипто-активлар масаласига ҳам консерватив ёндашади. Биз криптовалютани қимматли актив деб ҳисобламаймиз ва унга муносабатимиз салбий. Ва биз крипто биржаси мавжудлигини аниқлаганимиз ва унинг қоидалари бизнинг резидентларимизга крипто-активларини сотиб олиш / сотишда бевосита иштирок этишига имкон бермайди», деганди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Нурмуратов томонидан тақдим этилган маълумотларнинг эскирганини ҳамда ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Хусусан, Президентнинг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

«Яъни, Марказий банк крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланмайди, шу сабабли унинг вакиллари Марказий банк томонидан тартибга солинмаган соҳага оид баёнотлар беришга ҳақли эмас», дейилади баёнотда.

Шунингдек, Марказий банк раҳбари ўз нутқида маҳаллий аҳолининг крипто-активларни сотиб олишда бевосита иштирок эта олмаслиги ҳақида гапирганида эскирган ва ишончсиз маълумотларни келтирган.

Хусусан, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сон буйруғи билан крипто-биржаларни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, крипто-биржаларда савдони амалга ошириш қоидалари тасдиқланди. Мазкур қоидаларда Ўзбекистон резидентлари крипто-биржаларда фақат крипто-активлар ва токенларни сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эгалиги назарда тутилган.

Бундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2021 йил 11 ноябрдаги 34-сон буйруғи билан Крипто-биржаларда савдони амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилиб, унда Ўзбекистон резидентларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва миллий валютадаги токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини амалга ошириш ҳуқуқи, ҳамда Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахслар билан фақат крипто-активлар ва чет эл валютасига токенларни сотиш бўйича операциялар ҳуқуқи тақдим этилди.

Кейинчалик юқоридаги қоидалар ўз кучини йўқотган деб топилди ва унинг ўрнига Крипто-биржада крипто-активлар савдосини амалга ошириш қоидалари қабул қилинди, мазкур қоидаларнинг 5-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси резидентлари крипто-биржалар электрон платформаларда миллий валютада крипто-активлар савдосининг барча турларини, шу жумладан тўғридан-тўғри савдо қилиш майдончасида крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш бўйича операцияларни амалга ошириш, Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахслар билан фақат крипто-активларни чет эл валютасига сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

«Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги юқоридагиларни инобатга олиб, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, давлат органлари вакилларига ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликни тавсия қилади. Агентлик крипто-активлар муомаласи соҳаси ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги сабабли ҳамда нотўғри талқинларга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасига доир маълумотлар юзасидан белгиланган тартибда бевосита Агентлик билан боғланишни сўрайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида Мамаризо Нурмуратов май ойигача Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматлари интеграция қилиниши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди