«Самарқандга отланган эшелон» ва бошқалар: 2021 йил Россияда энг кўп сотилган бадиий китоблар
Энг сермаҳсул ёзувчи кўчирмачиликда айбланган.

Россиялик ёзувчи Гузель Яхинанинг «Самарқандга отланган эшелон» романи 2021 йил Россияда энг кўп сотилган бадиий китоблар орасида етакчига айланди. Бу ҳақда Forbes ёзмоқда.
Йил якунлари бўйича қилинган таҳлилларга кўра, ҳар қандай ПР(пиар) ва шов-шув китоб учун фақат фойдали бўлган. Жумладан, ёзувчи Гузель Яхинанинг кўчирмачилик ва тарихий хатоларда айбланиши «Самарқандга отланган эшелон»нинг энг кўп сотилган бадиий китобга айланишига тўсқинлик қилолмаган.
1. Гузель Яхина «Самарқандга отланган эшелон»
Нашриётчи: «Елена Шубинанинг нашри»
Чиқарилган сана: 2021 йил 5 март
Сотилган: 135 630 нусха + 12 мингдан ортиқ электрон вариант
Китоб XX аср 20 йилларининг бошларида очликдан азоб чекаётган Волга бўйидан болаларни қутқариш ҳақидаги романдир. Муҳаррир Елена Шубина бу китобни «Гузель Яхина ёзган роман трилогиясининг якуний ва эҳтимол энг кучли қисми» деб атаган. Ҳар уч китобда Яхина буюк тарих йўлини, оддий инсон тақдирини ва ХХ асрнинг биринчи ярмида Волга бўйидаги ҳаётни ўрганади.

2. «Ватикандан келган Камео», Татьяна Устинова.
Нашриётчи: «Эксмо»
Чиқарилган сана: 2020 йил 4 ноябрь
Сотилган: 114 569 нусха + 17 мингдан ортиқ электрон вариант
Татьяна Устинованинг детектив асарлари яхши сотилади ва мунтазам равишда энг юқори поғоналарни эгаллаб келади. Пандемия йили ҳам бундан мустасно бўлмади. Устинованинг детектив ҳикоясида ҳар доим севги учун жой топилади. Баъзида аксинча, ҳақиқий севги ҳикоясига детектив аралашади.

3. «Трансгуманизм инc.», Виктор Пелевин.
Нашриётчи: «Эксмо»
Чиқарилган сана: 2021 йил 13 август
Сотилган: 106 330 нусха + 18 мингдан ортиқ электрон ва 16 мингдан ортиқ аудиокитоб шаклида
2020 йили Виктор Пелевин ўзининг «Енгилмас қуёш» романи билан биринчи марта энг кўп сотувлар рейтингига чиқиб, иккинчи ўринни эгаллаганди. Бу сафар эса унга учинчи ўрин насиб қилди.

4. «Ёмон қон», Роберт Гэлбрейт.
Нашриётчи: «Иностранка», инглиз тилидан Елена Петрова таржима қилган
Чиқарилган сана: 2020 йил 9 декабрь
Сотилган: 89 449 нусха + 21 мингдан ортиқ электрон вариант

5. «Ўлжанинг кўзи билан», Майк Омер.
Нашриётчи: Inspiria, инглиз тилидан Светлана Гребенникова таржима қилган
Чиқарилган сана: 2021 йил 2 июнь
Сотилган: 77 587 нусха + 20 мингдан ортиқ электрон вариант

6. «Узоқдаги оқибатлар», Александра Маринина.
Нашриётчи: «Эксмо»
Чиқарилган сана: 2021 йил 27 август
Сотилган: 61 387 нусха (1-жилд) + 54 433 нусха. (2-жилд) + 28 мингдан ортиқ электрон вариант

7. «Безовта одамлар», Фредрик Бакман.
Нашриётчи: «Синдбад», Ксения Коваленко швед тилидан таржима қилган
Чиқарилган сана: 2020 йил 3 ноябрь
Сотилган: 54 287 нусха (+ 30 000 қўшимча тираж) + 35 000 дан ортиқ электрон вариант ва 33 130 дона аудиокитоб шаклида
8. «Оролнинг оқланиши», Евгений Водолазкин.
Нашриётчи: «Елена Шубинанинг нашри»
Чиқарилган сана: 2020 йил 19 ноябрь
Сотилган: 45 276 нусха

9. «Бокира», Алекс Михаэлидис.
Нашриётчи: «Эксмо»
Чиқарилган сана: 2021 йил 29 июль
Сотилган: 38 231 нусха

10. «Рашк ва бошқа ҳикоялар», Ю Несбе.
Нашриётчи: «Азбука», норвег тилидан Анастасия Наумова, Дариа Гоголева таржима қилган
Чиқарилган сана: 2021 йил 15 сентябрь
Сотилган: 34 109 нусха

Аввалроқ Facebook асосчиси Марк Цукерберг қандай китоблар ўқиши ҳақида батафсил маълумот берилганди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz


