ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистоннинг асосий устувор йўналишлари қайсилар?
ШҲТ Ўзбекистон ташқи сиёсатида алоҳида ўрин тутади. Мамлакат нуфузли ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиб келмоқда.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида ШҲТ алоҳида ўрин тутади. ШҲТга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг энг яқин қўшнилари ва стратегик ҳамкорлари ҳисобланади.
ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳам кўп томонлама минтақавий, ҳам минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ушбу давлатларнинг ҳар бири билан ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг ШҲТга нисбатан замонавий стратегияси ташаббускорлик, конструктивлик, прагматизм ва ҳамкорликка очиқлик каби асосий тамойилларга асосланади.
Давлат раҳбари 2017-2021 йилларда ШҲТ саммитларида 50 га яқин муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сурди. Билдирилган таклифлар ШҲТнинг йўл хариталари, меъёрий-ҳуқуқий, дастурий ва концептуал ҳужжатлари доирасида ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг янги механизмлари кўринишида амалга оширилмоқда.
Ташкилотнинг умумий макони Евроосиё ҳудудининг 60 фоизини эгаллайди. ШҲТга аъзо давлатларнинг ялпи ички маҳсулоти жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 23 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон нуфузли ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида у билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиб келмоқда.
«Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан алоқаларнинг ривожланиши Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади», — деганди Шавкат Мирзиёев 2020 йил январь ойида Олий Мажлисга мурожаатномасида.
Умуман олганда, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон томони 30 дан ортиқ ташаббусни илгари сурди. Бу анча жиддий ва катта кўрсаткич ҳисобланади.
Энг муҳими, Ўзбекистон ташкилот доирасида ўз ташаббуслари шунчаки эълон қилмасдан, балки уларни амалий чора-тадбирлар орқали ҳаётга фаол жорий этаётгани билан ажралиб туради.
Муносабатлар ривожланиб бораётганидан шуни хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон ШҲТга аъзо барча давлатларнинг ҳаётий манфаатларига жавоб берадиган истиқболли йўналишларда амалий ҳамкорликни ошириш орқали ташкилот салоҳиятини тўлиқ очишдан манфаатдор.