Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади
Поезд декабрь ойида ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳаракатланади.

Тошкентдан Андижонга декабрь ойида ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 60/59-сонли йўловчи поезди 2021 йил 9 декабрдан бошлаб қўшимча равишда ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳам қатновини амалга оширади.
Ушбу поезд 9, 16, 23, 30 декабрь кунлари амалдаги жадвал асосида Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан ҳаракатланади.
Хабарга кўра, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда поездлар ҳаракатини онлайн кузатиш мумкин бўлиши ҳақида хабар берилганди.




