WhatsApp мессенжерида янги функция пайдо бўлди
Функцияни мессенжернинг созламалар бўлими орқали ишга тушириш мумкин.

WhatsApp мессенжерида шахсий ёзишмаларни автоматик ўчириб юбориш функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда The Verge ёзмоқда.
Маълум бўлишича, янги функция ёқилган бўлса, мессенжер маълум вақтдан кейин шахсий ёзишмаларни автоматик равишда ўчириб ташлайди. Функцияни мессенжернинг созламалар бўлими орқали ёқиш мумкин.
Суҳбатдош хабарларни белгиланган вақт ичида ўқимаса, улар автоматик равишда ўчирилиши ҳақида билдиришнома олади. Баъзи суҳбатлар учун функцияни ўчириб қўйиш мумкин.
Ноябрь ойида WhatsApp яна бир янгиланишни ишга туширди. Энди иловадан шахсий компьютерларда смартфонга уланмасдан ҳам фойдаланиш мумкин. Телефон йўқолган ёки қувватсиз бўлса ҳам мессенжердан фойдаланиш мумкин. Ушбу функциялар фақат WhatsApp’нинг сўнгги версияларида мавжуд.
Шунингдек, тез орада WhatsApp «Ҳамжамиятлар» номли яна бир янги функцияни ишга туширади ва бу орқали мессенжер фойдаланувчилари гуруҳлар ичида гуруҳлар яратиши мумкин бўлади.
Аввалроқ Telegram мессенжерида янги функция пайдо бўлгани хабар қилинганди.






