Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:00 · 12.01.2022

Рекорд даражада кўтарилган доллар курси, «криптофирибгарлик»да айбланган юлдузлар ва ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан камайиши — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Рекорд даражада кўтарилган доллар курси, «криптофирибгарлик»да айбланган юлдузлар ва ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан камайиши — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 12 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Рекорд даражада кўтарилган доллар курси

Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида доллар курси рекорд даражада кўтарилди.

Долларнинг янги курсини ўрнатган айрим банклар:

  • «Савдогарбанк»: сотиб олиш — 10 855 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
  • «Равнақбанк»: сотиб олиш — 10 880 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
  • «Миллий банк» — сотиб олиш — 10 850 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
  • «Ипотека банк» — сотиб олиш — 10 850 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
  • «Саноат қурилиш банк» — сотиб олиш — 10 855 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
  • «Халқ банки» — 10 865 сўм, сотиш — 10 910 сўм.

Қайд этиш керакки, 12 январда доллар курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди.

«Криптофирибгарлик»да айбланган юлдузлар

Ким Кардашьян, боксчи Флойд Мейвезер ва баскетболчи Пол Пирс криптовалюта билан боғлиқ фирибгарликда гумон қилинди. Улар ижтимоий тармоқлардаги реклама ва бошқа тадбирлар орқали EthereumMax ҳақида ёлғон ёки нотўғри хабар берганликда айбланмоқда.

Маълум қилинишича, машҳур шахслар ва компаниянинг баъзи асосчилари ҳамда тадбиркорлар EthereumMax криптовалютаси билан боғлиқ фирибгарлик ишига алоқадор.

Даъвогарлар EthereumMax’ни «сирли криптовалюта ишлаб чиқувчилари гуруҳи томонидан яратилган спекулятив рақамли токен» деб атаган. Уларнинг сўзларига кўра, машҳурлар ўзларининг «миллионлаб обуначилари»га нархлар кўтарилганидан сўнг сотиш учун криптовалюта харид қилишни маслаҳат берган.

Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан камайиши

Ўзбекистоннинг келгуси 5 йилликдаги тараққиёт стратегиясида ташқи қарзни ЯИМга нисбатан 60 фоиздан оширмаслик мақсади белгиланмоқда. Молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев бу мақсад қанчалик реаллигига оид саволга жавоб берди.

«Ташқи қарз мана шу 60 фоиздан ўсиб кетмаслигининг механизмлари бор. Биринчи механизми — қонун. 2021 йилдан бошлаб давлат бюджети тўғрисидаги қонунда (2022 йилда ҳам шундай кўрсаткич бор) давлат қарзининг қолдиғи ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Яъни бу қонун бизга уни ижро қилиш мажбуриятини юклайди», — дейди у.

Молия вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзни ЯИМга нисбати 50 фоизга ҳам етказмасликни мақсад қилган.

«Шундан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қиламиз. Тўғрисини айтиш керак, халқимизда ҳукуматнинг [ташқи қарзни] 60 фоизгача ошириш нияти бор деган хавотир йўқ эмас. Бироқ биз 50 фоизгача ҳам етказмаслик ниятидамиз», — дейди Жасур Қаршибоев.

Таъкидланишича, давлат қарзининг ҳажми ҳозирги кунга келиб барқарорлашган.

«Ҳар йилги олдиндан лимитларни белгилаб бориш натижасида бизда давлат қарзининг ҳажми ҳозирги кунга келиб барқарорлашди. Мисол учун, 2021 йилнинг бошида ЯИМга нисбатан давлат қарзининг ҳажми 38,8 фоизни ташкил этганди, йил давомида эса бу кўрсаткич сал пасайди, яъни давлат қарзининг ўсиш темпи барқарорлашди», — дейди Молия вазирлиги вакили.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи қарзи аввал жалб қилинган кредитлар ҳисобига ҳали ўсишда давом этади. Бироқ 2023–2024 йилдан бошлаб қарз ҳажми камайиши кутилмоқда.

«Олдин жалб қилинган қарзларнинг ўзлаштирилиши натижасида яна бир неча йил давомида ўсиш тенденцияси кузатилади, 2023–2024 йилдан бошлаб қарз ҳажми камайиши, яъни ЯИМга нисбатан барқарорлашиши ва пастга қараб тушиш тенденцияси кутилмоқда», — дейди Жасур Қаршибоев.

Қайта очилаётган Олмаота аэропорти

Олмаота халқаро аэропорти 13 январь куни ишини қайта тиклайди.

«Аэропорт раҳбариятининг дастлабки маълумотларига кўра, ички ва халқаро рейслар авиакомпаниянинг парвозлар жадвали вақтига кўра, соат 8.00 дан 21.00 гача амалга оширилади», дейилади Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси хабарда.

Қайд этилишича, Олмаота маъмурияти олдинроқ аэропорт 19 январгача жорий этилган фавқулодда ҳолат муддати тугагунча ишламаслигини маълум қилган. Кейинроқ ҳокимлик бу хабарни хато деб атаган ва узр сўраган.

Хабарга кўра, 6 январь куни аэропорт ёпилган. Тартибсизликлар пайтида одамлар аэропортга босқинчилик уюштирган, интернет узилиши ҳам корхона ишини қийинлаштирган.

Шунингдек, КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистон хавфсизлик кучларига аэропорт устидан назоратни тиклашга ёрдам берган. Кейин аэропорт россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланаётгани ва назоратга олингани маълум қилинган.

Таъкидланишича, 6 январдан бери аэропортнинг қайта тиклангани ҳақида мунтазам хабарлар келиб тушаётганди, бироқ ҳар сафар бу саналар кейинга сурилиб келинган. Аэропорт ҳарбий транспорт самолётларини, шу жумладан экспорт парвозларини қабул қилмоқда ва жўнатмоқда.

Бундан ташқари, 11 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тинчликпарвар кучларнинг мамлакатдаги миссияси якунлангани, уларни олиб чиқиш икки кундан кейин бошланишини айтган. Шундан сўнг Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу КХШТ тинчликпарвар контингенти мамлакатдаги вазият тўлиқ барқарорлаштирилгунга қадар Қозоғистонда қолишини таъкидлаган.

Хитойда очилган Тошкентнинг хорижий омборлари

Шимоли-ғарбий Хитойда жойлашган Ганьсу провинциясининг маъмурий маркази Ланчжоу халқаро қуруқлик портида Тошкентнинг хориждаги омборлари очилди. Фойдали ҳажми 9 минг куб метр бўлган янги омборлар Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган товарларни саралаш функциясини бажаради.

Маълум қидинишича, хорижда омборлар ташкил этилиши ҳисобига товарларни харидорларга етказиб бериш муддати 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартирилиши мумкин.

Ганьсу Тошкентда октябрь ойила иш бошлаган. Мутахассисларнинг фикрича, янги модель «халқаро юк поездлари ва хориждаги омборлар» трансчегаравий юк ташиш барқарорлигини оширади.

«Бир камар, бир йўл» ташаббуси бошланганидан бери Ганьсу ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тобора яқинлашиб бормоқда. Ганьсу қишлоқ хўжалиги ва қўшимча маҳсулотлар, унинг механик жиҳозлари ва ўзбек пахта иплари ўзаро савдонинг асосий товарлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2020 йил июнь ойида Ганьсу шаҳридан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон аралаш халқаро юк ташиш йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетганди.

2021 йилнинг самолёт ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси

Штаб-квартираси Францияда жойлашган Airbus кетма-кет учинчи йил энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи компания бўлиб қолмоқда ва асосий рақобатчиси Boeing’дан анча олдинда.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Airbus мижозларга 611 та самолёт етказиб берган, бу 2020 йилга нисбатан 8 фоизга кўпдир. Boeing эса 2021 йилнинг 11 ойида 302 та самолёт етказиб берган.

Шу тариқа, Airbus 2021 йилга мўлжалланган вазифа — камида 600 та самолётни мижозларга топширишни бажарди.

Airbus мижозлари орасида энг оммабоп самолёт A320neo бўлиб, унга 660 дан ортиқ буюртма берилган. Умуман олганда, 2021 йил охирида компанияда ҳали етказиб берилмаган 7082 та самолётга буюртма бор.

Airbus бош директори Гийом Фори йил натижаларини шарҳлар экан, шундай деди:

«Ҳали ҳам бир оз ноаниқлик бор, лекин биз мижозларимизнинг истакларини қондириш учун 2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ниятидамиз».

Тартибсизликлар ва Қозоғистон бизнеси

Қозоғистондаги тартибсизликлар натижасида бизнесга етказилган зарар миқдори қарийб 103,7 миллиард тенгени (жорий курс бўйича 240 миллион доллардан ортиқ) ташкил этди.

Тадбиркорлар миллий палатасининг маълум қилишича, Оқтўбе ва Манғистау вилоятлари тадбиркорлари талончилардан кўрган зарарлари ҳақида хабар бера бошлаган. Таъкидланишича, Қозоғистоннинг 11 вилоятида 1,6 мингдан ортиқ жабрланган тадбиркорлик субъектлари аниқланган.

«1885 та объектда жойлашган 1615 та жабрланган тадбиркорлик субъектлари аниқланди, шундан Олмаотада — 1771 та объектда жойлашган 1506 та субъект. Энг кўп зарар кўрган тармоқлар: савдо — 1482 та, умумий овқатланиш — 44 та, молия сектори — 61 та, логистика — 23 ва оммавий ахборот воситалари — 5 та объект», — дея қўшимча қилинган Миллий палатада.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди