Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:20 · 02.02.2022

Энг кўп маош таклиф қилинаётган ишлар, АҚШнинг тарихий максимумга етган давлат қарзи ва Президентнинг экология бўйича йиғилиши — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Энг кўп маош таклиф қилинаётган ишлар, АҚШнинг тарихий максимумга етган давлат қарзи ва Президентнинг экология бўйича йиғилиши — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 2 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Энг кўп маош таклиф қилинаётган ишлар

Дунё, хусусан, Ўзбекистон бўйича ҳам ишсизлик асосий муаммо бўлиб қолмоқда. «HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.

Компания: OFFIS LUXTECH

Лавозим: Java дастурчиси

Иш ҳақи миқдори: 1000 дан 4 минг долларгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: TASTY POINT «Gosht Group» МЧЖ

Лавозим:Ресторан менежери

Иш ҳақи миқдори: 2 минг доллар (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: Cambridge Learning Centre ўқув маркази

Лавозим:Инглиз тили ўқитувчиси / IELTS Instructor General English Teacher

Иш ҳақи миқдори: 13 миллион сўмдан 19 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: INTER NATION SCHOOL МЧЖ

Лавозим: Инглиз тили ўқитувчиси (IELTS/ ESL Teacher)

Иш ҳақи миқдори: 13 миллион сўмдан 18 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: «ЗУМЛИОН КАЗАХСТАН» МЧШ

Лавозим: Махсус техника бўйича минтақавий савдо менежери

Иш ҳақи миқдори: 1200 дан 1500 долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: INSANE TECH МЧЖ

Лавозим: UX/UI дизайнери

Иш ҳақи миқдори: 600 дан 2000 долларгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: Merit education МЧЖ

Лавозим: Директор

Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: INSANE TECH МЧЖ

Лавозим: Python backend дастурчиси (Middle/Senior)

Иш ҳақи миқдори: 500 дан 1500 долларгача (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: Premium trade group МЧЖ

Лавозим: Электроника дўконлари тармоғи менежери

Иш ҳақи миқдори: 10 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғисиз)

Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Компания: DGM Shipping

Лавозим: Сотувлар бўйича менежер

Иш ҳақи миқдори: 500 дан 1000 долларгача (даромад солиғисиз)

АҚШнинг тарихий максимумга етган давлат қарзи

АҚШ давлат қарзининг умумий миқдори январь ойи охирида 30,01 триллион долларни ташкил этди.

Маълум қилинишича, сўнгги икки йил ичида АҚШ давлат қарзи иқтисодиётни коронавирус пандемияси туфайли юзага келган чўкишдан халос бўлишга ёрдам берадиган турли рағбатлантириш дастурлари учун фаол қарз олиш ҳисобига 7 триллион долларга ўсган.

«Бу ҳайратланарли рақам, чинакам ташвиш уйғотади. Бу ҳақиқатан ҳам муҳим мақсадлар учун қарз олиш натижасидир. Биринчи навбатда, COVID-19 пандемиясини енгиш учун, бундан ташқари биргина сабабга кўра — сиёсатчиларнинг ҳисоб-китобларни тўлашни истамаслиги учун кўп триллионлаб доллар қарз олди», деган Жавобгарлик федерал бюджети қўмитаси раҳбари Майа МакГинеас.

Қайд этилишича, 2021 йил сентябрда якунланган молиявий йилда АҚШ федерал бюджети тақчиллиги 2,8 триллион долларни ёки АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 12,4 фоизини ташкил этган. Икки йил аввал, яъни пандемиядан олдин дефицит ЯИМнинг 4,7 фоизини ташкил қилганди.

Президентнинг экология бўйича йиғилиши

2 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Президент 2022 йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйган. Бунинг учун импорт қилинадиган махсус техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан 3 йилга озод этилади.

Шунингдек, саралаш ва қайта ишлаш техникаси хариди учун 5 йилгача имтиёзли кредитлар ажратилади ва қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисми қоплаб берилади.

Бундан ташқари, чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади ҳамда кластерларни ташкил этиш тартиби қайта кўриб чиқилади, уларга ўз ҳудудидаги чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини камида 40 фоизга олиб чиқиш талаби қўйилади.

Хабарга кўра, 2022 йил 1 мартга қадар 51 туман ва шаҳарда хусусий шерикчилик асосида жами 38 та корхона ташкил этиш бўйича танловлар бошланади, йил якунига қадар ушбу ҳудудлар учун 500 та махсус транспорт харид қилинади. 1 октябрга қадар ижтимоий муассасалар ва бозорларга 8 мингта, келгуси йил 1 майга қадар 11 мингта контейнер ўрнатилади.

Ўзбекистонда янги микрокредит ташкилоти

Ўзбекистонда янги микрокредит ташкилоти фаолиятига рухсат берилди.

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг қарорига билан Barqaror Sarmoya Group mikrokredit tashkiloti масъулияти чекланган жамиятига микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар

«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми Кодексда белгиланди.

Кодексга реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш божхона режимлари учун русатнома олиш талаби бекор қилинганлигига оид ўзгартиришлар киритилди.

Рухсатнома олиш фақат товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларида талаб этилади.

Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди, унга кўра транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Дунё бўйича нархи пасайган буғдой

Дунё бўйича буғдой нархлари тез суръатларда пасайиб бормоқда.

Маълум қилинишича, 31 январь куни Чикаго фонд биржасида буғдой котировкалари 3,2 фоизга қулаган, бу 2021 йилнинг декабрь ойидан бери энг кучли кунлик пасайишдир. Қора денгиз буғдойи (оқсил 12,5 фоиз) учун биржа котировкалари ойнинг энг юқори кўрсаткичлари билан солиштирганда 5 фоизга тушиб, бир тонна учун 315 долларни ташкил этган.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга асосий сабаб савдогарларнинг Россия ва Ғарб ўртасидаги Украина билан яқин вақтгача жаҳон ғалла бозорини қиздириб келган можаронинг тинч йўл билан ҳал қилинишига ишонишидир. Мумкин бўлган ҳарбий можаро Қора денгиздан етказиб беришда узилишларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар дипломатик тараққиёт фонида камаймоқда, дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, «СовЭкон» жорий қишлоқ хўжалиги йили (2021 йил июль–2022 йил июнь) учун Россия буғдой экспорти бўйича янги прогнозини тақдим этган. Декабрь-февраль ойларида юқори экспорт кўрсаткичлари шароитида у 0,2 миллион тоннага кўтарилиб, 34,3 миллион тоннага етган.

Мутахассислар, шунингдек, Россияда буғдойнинг ўртача нархи 225 рублга кўтарилиб, 3-навли буғдойнинг бир тоннаси учун 15 минг 200 рубль ва 4-навли буғдойнинг бир тоннаси учун 15 минг 175 рублгача (ҚҚСсиз Россиянинг EXW Эвропа қисми). Котировкалар сўнгги ҳафталарда рублнинг кескин заифлашиши ва портларда харид нархларининг ошиши билан қўллаб-қувватланган.

Бекор қилинган кешбэклар

Давлат солиқ қўмитаси 15 минг 900 та чек учун ҳисобланган кешбэк суммасини бекор қилди.

Маълум бўлишича, Қўмита ҳозиргача кешбэк учун рўйхатдан ўтказилган чекларни таҳлил қилган. Текширувларда айрим техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) ходимлари кешбэкка эга бўлиш мақсадида ўзгалар томонидан амалга оширилган харид чекларини ўз номидан рўйхатдан ўтказгани аниқланган.

Жумладан, 3 нафар ТХКМ ходими томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 миллиард сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган. Унга кўра, ТХКМ ходимлари:

  • Қ.Н. томонидан 178 та тадбиркорнинг 5,8 миллиард сўмлик (жами 7 минг 524 та чек);
  • Қ.А. томонидан 80 та тадбиркорнинг 4,6 миллиард сўмлик (жами 5 минг 206 та чек);
  • Р.Ф. томонидан 23 та тадбиркорнинг 0,6 миллиард сўмлик (3 минг 131 та) чеки «Солиқ» мобил иловасида QR-код орқали рўйхатдан ўтказилган.

Маълумот учун, техник хизмат кўрсатиш марказлари тадбиркорларга онлайн назорат касса машиналарини ёки виртуал кассани сотадиган ва уларга доимий техник хизмат кўрсатиб борадиган ташкилот хисобланади.

Қўмита матбуот хизматининг қайд этишича, «Солиқ» мобил иловасида юқоридаги шахслар томонидан харидни амалга оширмасдан, рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинади. Шунингдек, қўмита кешбэк амалиёти тўғри қўлланишини доимий назорат қилиб боришини эслатган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди