Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

10:51 · 04.03.2026

“Валюта курсини ушлаб туриш имконсиз” — МБ раиси ўринбосари

10:01 · 04.03.2026

Аҳоли ва бизнесга ажратилган кредитлар миқдори кескин ошди

15:17 · 03.03.2026

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Омонат ёки облигация: 2025 йилда қайси бири кўпроқ даромад келтиради

2025 йил апрелидан бошлаб Ўзбекистон банклари жисмоний шахслар учун депозит ставкаларини пасайтирди — эндиликда максимал даромад йилига 23 фоиздан ошмайди. Шу билан бирга, бозорда йилига 29 фоизгача даромад келтириши мумкин бўлган муқобил молиявий воситалар, жумладан, облигациялар мавжуд.

Омонат ёки облигация: 2025 йилда қайси бири кўпроқ даромад келтиради

2025 йил апрелидан бошлаб Ўзбекистон банклари жисмоний шахслар учун депозит ставкаларини пасайтирди — эндиликда максимал даромад йилига 23 фоиздан ошмайди. Бу кўрсаткич аввалги ойлар билан солиштирганда (25 фиоз) сезиларли пасайиш ҳисобланади, айниқса, март ойида асосий ставка оширилганини инобатга олсак. Кутилганидек, даромадлилик ошмади — аксинча, пасайди. Шу билан бирга, бозорда йилига 29 фоизгача даромад келтириши мумкин бўлган муқобил молиявий воситалар, жумладан, облигациялар мавжуд. Облигациялар депозитлар каби ишончли ва даромадли восита бўла оладими? Kursiv Uzbekistan бу саволга жавоб топиш мақсадида мутахассислар билан суҳбатлашди.

Облигациялар нимаси билан қизиқ

«Тошкент» Республика фонд биржаси бошқаруви раиси Георгий Паресишвилининг айтишича, депозитлар бўйича ставкаларнинг пасайтирилиши корпоратив облигацияларни жойлаштириш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда.

Унинг таъкидлашича, илгари оддий омонатчилар учун депозитлар икки катта афзалликка эга эди: юқори ставкалар ва 100 фоиз давлат кафолати. Энди бу икки устунлик ўз кучини йўқотди — ставкалар тушди, давлат кафолати эса 200 миллион сўм билан чекланган.

Паресишвилининг фикрича, «агар эмиттентлар (облигация чиқарувчилар) банк омонатларидан бироз юқорироқ даромадлилик таклиф қилсалар, бу энг аввало илгари пулини банкларга қўйган одамлар учун қизиқ бўлади».

Freedom Broker таҳлилчиси Борис Бондарнинг фикрича, облигациялар бозори банк тизимида сақланиб келган ликвидликнинг бир қисмини ўзига жалб қила олади.

Унинг айтишича, «облигациялар даромад олиш воситаси сифатида банк омонатларига ўхшаш: аниқ белгиланган фоиз ставкаси ва муайян муддат мавжудлиги сабабли айрим омонатчилар ўз жамғармаларининг бир қисмини юқори даромадли облигацияларга йўналтиришга қарор қилиши мумкин».

Шунингдек, у мавжуд солиқ имтиёзларига ҳам эътибор қаратади. Унинг таъкидлашича, 2028 йил охиригача облигациялар бўйича фоиз даромадлар фойда солиғидан озод қилинган. Яқинда эса янги восита — шаҳсий инвестиция ҳисобварағи (ШИҲ) жорий этилди. Бу механизм орқали инвесторлар иш ҳақи ёки бошқа даромадларининг бир қисмини қимматли қоғозларга йўналтириб, ушбу суммадан даромад солиғи тўлашдан озод бўладилар — агар маблағ ШИҲ ҳисобида камида 12 ой сақланса.

Облигацияни харид қилиш ва сотишда нималарга эътибор қаратиш керак

Георгий Паресишвилининг таъкидлашича, облигацияларнинг энг муҳим афзалликларидан бири — бу уларнинг ликвидлиги.

Унинг айтишича, «облигациялар депозитларга нисбатан анча ликвид ҳисобланади. Депозитни сотиб бўлмайди, облигацияни эса сотишда инвестор ҳисобланган фоизлардан маҳрум бўлмайди».

Паресишвили қўшимча қилади: депозит маблағини ҳам муддатидан олдин ечиб олиш мумкин, бироқ бу ҳолатда ҳисобланган фоизлар йўқотилиши мумкин.

Унинг фикрича, ҳозирча облигациялар бозори кутилган даражадаги ликвидликка етмаган бўлсада, ижобий динамика кузатилмоқда: битимлар ҳар куни амалга ошмоқда, савдо ҳажми эса кунига 60–100 миллиард сўмгача етмоқда. «Бозордаги облигациялар сони қанча кўпайса, ликвидлик шунча юқори бўлади», — дея таъкидлайди савдо майдончаси раҳбари.

Биржа раҳбарининг таъкидлашича, инвесторлар эмиттентлар билан олдиндан келишган ҳолда облигацияларни қайта сотиб олиш имкониятини белгилаб олишлари мумкин. Зарурат туғилганда, маълум чегирма (дисконт) билан уларни сотишлари мумкин. Бундай механизм ликвидлик етишмовчилиги хавфини камайтиради ва инвесторлар учун қўшимча ишонч яратади: агар бозорда талаб паст бўлса ҳам, улар активдан чиқиб кета олишларига кафолат беради.

Борис Бондар эса облигацияларни қандай харид қилиш ва сотишни тушунтирди. Унинг айтишича, инвестиция қилиш учун аввало «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларига кириш ҳуқуқига эга лицензияга эга инвестиция воситачиси орқали брокерлик ҳисоби очиш лозим. Сўнгра ушбу ҳисобни тўлдириш керак бўлади — бунинг учун Payme, Click ёки Uzum каби иловалар орқали тўлов амалга оширилади. Шундан кейин облигацияларни харид қилиш мумкин бўлади.

«Харид қилинган қимматли қоғозлар брокерлик ҳисобига Т+2 ҳисоб-китоб муддати доирасида туширилади», — дея тушунтиради таҳлилчи. Худди шунингдек, облигациялар сотилганда ҳам пул маблағлари инвесторга ўтказилади, аммо бу жараён бозор ликвидлигига боғлиқ бўлади.

Т+2 тизими — бу қимматли қоғозлар бўйича тузилган битимлар (яъни, пул маблағлари ва қоғозларнинг ўзаро ўтказилиши) бўйича ҳисоб-китоблар операция тузилганидан кейинги иккинчи иш кунида якунланишини англатади. Ушбу қоида ҳам харид, ҳам сотув операцияларига татбиқ этилади — яъни, пул ёки қимматли қоғозлар дарҳол эмас, икки кун ўтгач етиб боради.

Бондарнинг таъкидлашича, «бозор шароитига қараб облигацияларни сотиш тез амалга ошиши мумкин, баъзида эса харидор топиш учун вақт талаб қилинади — бу ҳолат транзакциянинг бажарилиш муддатига таъсир қилиши мумкин».

Шунингдек, у пул маблағларини ечиб олиш учун инвестор брокерга (инвестиция воситачисига) ариза топшириши зарурлигини қайд этади. Маблағлар, мижоз тўғри маълумотларни тақдим этган тақдирда, икки иш куни ичида карта ҳисобига ўтказилади.

Хатарларни инобатга олиш

Иккала эксперт ҳам бир фикрга келишади: облигацияларнинг жозибадорлиги ортиб бораётганига қарамай, тўсиқлар сақланиб қолмоқда. Паресишвилининг таъкидлашича, қайтариб сотиб олиш механизми аллақачон мавжуд, аммо бу бозор ёш, шунинг учун амалда бу механизм ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Шу билан бирга, «охирги вақтларда расмий дефолтлар бўлмади — фақатгина купон тўловлари бўйича бир неча кунга кечиктиришлар бўлди».

Бошқа томондан, Борис Бондар таъкидлайдики, облигациялар ҳам, банк омонатлари сингари, қарз олувчининг қарзни қайтариш қобилиятига боғлиқ хатарларга дучор бўлади. Унинг сўзларига кўра, купоннинг номинал ставкаси одатда эмитентнинг кредит профилига хос бўлган хавф даражасини акс эттиради.

Бондарнинг фикрича, бундай хатарларни баҳолаш учун инвесторлар компанияларнинг бизнес модели ва молиявий ҳисоботларини мустақил ўрганишлари лозим. Бироқ у шундай дейди: «Кўпчиликда бу имконият мавжуд эмаслигини инобатга олсак, облигациялар бозори аҳолининг ишончини дарҳол қозона олмаслиги мумкин».

Энг даромадли облигациялар

Борис Бондарнинг маълумотларига кўра, ҳозирда энг юқори даромадли облигациялар — бу микромолиявий ташкилотлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлардир.

У қайд этишича, ушбу қимматли қоғозлар бўйича қатъий белгиланган даромадлилик ставкаси йиллик 27 фоиздан 29 фоизгача бўлиб, фоизлар ҳар ой тўланади. Агар инвестор ушбу ойлик тўловларни яна янги облигациялар харид қилишга йўналтирса, мураккаб фоиз эффекти ҳисобига умумий даромадлиликни 32 фоизгача ошириш мумкин.

Шу билан бирга, қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар бўйича брокерлар комиссия ундиришини ҳам инобатга олиш зарур — бу харажатлар харид ёки сотув вақтида амал қилади. Айрим ҳолларда комиссия миқдори битим суммасининг 0,4–0,6 фоизигача етиши мумкин. Шу сабабли, облигацияларнинг ҳақиқий (соф) даромадлилигини ҳисоблашда ушбу харажатларни эътиборга олиш лозим.

«Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида ҳозирда 11 та эмиттентга тегишли 18 турдаги облигациялар муомалада мавжуд. Улардан номинал қиймати нисбатан кичик бўлган қимматли қоғозлар аҳолининг энг катта талабига эга.

Масалан, 2025 йил 8 апрель куни савдо ҳажми бўйича етакчи бўлган қимматли қоғозлар — бу яқинда облигациялар бозорига кирган. Agat Credit микромолиявий ташкилоти томонидан чиқарилган облигациялар бўлди. Ушбу қимматли қоғозлар билан 2,4 миллиард сўмлик битимлар амалга оширилди.

Ҳозирда Agat Credit облигациялари Ўзбекистон бозоридаги энг даромадли қимматли қоғозлар ҳисобланади — йиллик 29 фоизлик даромад, 100 минг сўмлик номинал қийматга нисбатан. Бироқ мазкур облигациялар бозорда номиналдан бироз юқори нархда сотилмоқда. Жумладан, 9 апрель кунги охирги битимда уларнинг ҳар бири 100 556,16 сўм нархда сотиб олинган.

Imkon Finans микромолиявий ташкилоти томонидан чиқарилган облигация ҳам бозордаги истиқболли молиявий воситалардан бири саналади. Ушбу қимматли қоғоз бўйича йиллик даромадлилик 28 фоизни ташкил этади. Инвесторлар орасида, шунингдек, Biznes Finans микромолиявий ташкилоти облигацияларига ҳам талаб юқори — уларнинг даромадлилик даражаси 27 фоиз атрофида.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат облигациялари ставкаси одатда «хавфсиз» даромад сифатида баҳоланади. Улар билан солиштирилганда, энг юқори даромадли облигациялар бозорда 12–14 фоизлик устама билан савдога чиқарилмоқда.

Эмиттентлар учун истиқболлар

Георгий Паресишвилининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда бозор банкларга нафақат омонатлар, балки муқобил восита сифатида ўз облигацияларини ҳам таклиф этиш имконини бермоқда. Айни пайтда бундай қимматли қоғозлар асосан юридик шахслар учун мавжуд, бироқ уларни оммавий муомалага чиқаришга ҳеч қандай тўсиқ йўқ — 1 минг ёки 10 минг сўмлик номинал қиймат билан ҳам чиқариш мумкин.

«Кимгадир депозит мос келса, бошқасига облигация. Ҳаммаси инвесторнинг хоҳишига боғлиқ», — дея хулоса қилди у.

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди
Авто, Янгиликлар 13:11 · 09.03.2026
Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди
Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил
Таҳлил, Янгиликлар 11:18 · 09.03.2026
Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил
Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди
Янгиликлар 10:11 · 09.03.2026
Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:33 · 07.03.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Янгиликлар 12:42 · 06.03.2026
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Янгиликлар 11:04 · 06.03.2026
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади