Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади

17:26 · 17.02.2026

Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди

16:16 · 17.02.2026

Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди

12:41 · 17.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди

9:57 · 17.02.2026

Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради

12:54 · 16.02.2026

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

10:54 · 16.02.2026

Марказий банк январь ойида 7 банкни жаримага тортди

9:01 · 16.02.2026

Raqamli sud: Yangi O‘zbekistonda zamonaviy sud islohotlari

8:58 · 16.02.2026

Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

15:26 · 13.02.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда

15:22 · 13.02.2026

Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?

14:20 · 13.02.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

9:12 · 13.02.2026

Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади

15:40 · 12.02.2026

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди

13:00 · 12.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди

11:03 · 12.02.2026

Фуқароларнинг солиқ қарзи маълумотлари маҳалла гуруҳларида тарқатилди. Солиқ қўмитаси изоҳ берди

16:55 · 11.02.2026

Ўзбекистонда микроқарз ва автокредит фоиз ставкалари пасайди

14:46 · 11.02.2026

Биржада қимматбаҳо металлар савдоси 59 фоизга ошди

11:55 · 11.02.2026

Ўзбекистонда гўшт яна қимматлаша бошлади

2025 йилда суяксиз мол гўшти 25 фоизга, суякли мол гўшти 23,9 фоизга, қўй гўшти 26,8 фоизга қимматлашганди. Шу билан бирга, ўтган йилда миқдор жиҳатдан товуқ гўшти импорти 6,3 фоизга, гўй гўшти импорти эса қарийб 2,5 баробарга ошди.

Ўзбекистонда гўшт яна қимматлаша бошлади
Фото: Yandex

Ўтган йил Ўзбекистонда гўшт нархининг қимматлашгани аҳолининг кундалик харажатларига сезиларли таъсир кўрсатди. Айниқса, мол гўшти нархининг тез-тез ўзгариши нафақат истеъмолчилар, балки озиқ-овқат хавфсизлиги, инфляция ва аграр сиёсат самарадорлиги масалаларини ҳам кун тартибига олиб чиқди.

2026 йилнинг январ ойида ҳам нархларнинг ошиши давом этяпти. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қайд этишича, 30 декабрь куни Эски Жува деҳқон бозорида 1 кг мол гўштининг улгуржи минимал нархи 66 минг сўмдан, максимал нархи 100 минг сўмдан, қўй гўштининг улгуржи минимал нархи 70 минг сўмдан, максимал нархи 105 минг сўмдан сотилган. 30 январь ҳолатида эса мол гўштининг минимал нархи 70 минг сўмгача, максимал нархи 103 минг сўмгача, қўй гўштининг минимал нархи 82 минг сўмгача, максимал нархи 110 минг сўмгача қимматлашган. Яъни охирги бир ой ичида мол гўштининг улгуржи минимал баҳоси 6 фоизга, максимал баҳоси эса 3 фоизга, қўй гўштининг минимал баҳоси 17 фоизга, максимал баҳоси эса қарийб 5 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда суяксиз мол гўшти 25 фоизга, суякли мол гўшти 23,9 фоизга, қўй гўшти 26,8 фоизга қимматлашганди.

Статистика қўмитасининг расмий рақамларига қарайдиган бўлсак, суякли мол гўшти нархининг ошиши охирги йилларда қуйидагича бўлган:

  • 2017 йил – 35,9 фоиз (умумий инфляция – 14,4 фоиз);
  • 2018 йил – 26,9 фоиз (умумий инфляция – 14,3 фоиз);
  • 2019 йил – 26,6 фоиз (умумий инфляция – 15,2 фоиз);
  • 2020 йил – 21,1 фоиз (умумий инфляция – 11,1 фоиз);
  • 2021 йил – 10,4 фоиз (умумий инфляция – 9,98 фоиз);
  • 2022 йил – 9,8 фоиз (умумий инфляция – 12,3 фоиз);
  • 2023 йил – 9,3 фоиз (умумий инфляция – 8,8 фоиз);
  • 2024 йил – 13,3 фоиз (умумий инфляция – 9,8 фоиз);

 Гўшт етиштириш ва импорт

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 2 млн 987 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 1,5 фоизга кўп. Хусусан, гўшт етиштириш 2024 йилда 2 млн 942 минг тоннани (+3,9 фоиз), 2023 йилда 2 млн 833 минг тоннани (+3,9 фоиз), 2022 йилда эса 2 млн 726 минг тоннани (+3,4 фоиз) ташкил этган.

Шу билан бирга, йилдан йилга импорт ҳажми ҳам ошиб боряпти. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 869 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Шундан 661 млн долларлик маҳсулот (қарийб 157 минг тонна) қорамол гўшти ҳиссасига тўғри келади. Бу 2024 йилга нисбатан миқдор жиҳатдан 67 фоизга, қиймат жиҳатдан эса 80,5 фоизга ошган. 1 кг импорт мол гўштининг ўртача баҳоси 4,2 долларни ташкил этган. Таққослаш учун, 2024 йилда мазкур кўрсаткич 3,9 долларга тенг бўлган.

Ўтган йилда миқдор жиҳатдан товуқ гўшти импорти 6,3 фоизга, гўй гўшти импорти эса қарийб 2,5 баробарга ошди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда гўшт импорти учун божхона божининг ноль ставкаси қўлланади.

Охирги йилларда гўшт нархининг қимматлашишига бир нечта омиллар мажмуаси таъсир қилаётган бўлиши мумкин.

Биринчидан, чорва молларини озиқлантириш учун ажратилган ер майдонлари қорамоллар сонига мутаносиб эмас. Олдин мавжуд бўлган яйловлар ўрни экинзорга айланиши билан номутаносиблик кенгайиб боряпти. Яъни фермер чорвачиликни кенгайтиришни истаса ҳам, бунинг учун унда етарли ер майдони мавжуд эмас.

Яйлов чорвачилигида гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қилинадиган харажатлар қорамолчиликдагига нисбатан анча кам бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархнинг пастлиги туфайли гўшт нархини мувозанатловчи асосий омил ҳисобланади. Иқлим ўзгариши ва сув танқислиги сабабли яйловларнинг қисқариши табиий равишда кучайиб боряпти. Шунингдек, бута ва ярим бута ўсимликларини ўтин ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун чопиб олиш ҳам яйловлар инқирози ва чўлланиш жараёнини тезлаштирган.

Ўз навбатида, яйловларнинг қисқариши мавжуд захиралардан кўпроқ фойдаланишни тақозо этади. Бунинг оқибатида ўсимликларнинг нормал ўсиб ривожланиши ва уруғ ҳосил қилиши, тупроққа уруғларнинг тўкилиши каби муҳим табиий жараёнлар секинлашади.

Яъни ҳозирги нархлар ошишини барқарорлаштириш, бозордаги таклифни ошириш учун биринчи навбатда мазкур кўп йиллик тизимли муаммони ҳал қилиш керак бўлади. Чўл яйловларининг ҳажми ва ҳосилдорлигини оширмай туриб, уларда боқилаётган чорва ҳайвонлари бош сонини кўпайтиришнинг иложи йўқ. Масалан, айрим мамлакатларда яйловлар ҳолатини яхшилаш учун ҳар йили бир йиллик ўсимлик уруғларини сепиш йўлга қўйилган.

Иккинчидан, гўштнинг катта қисми одамлар томонидан хонадонларда етиштирилади. Бунда қўшимча даромад олиш мақсадида ёш қорамол чорвадордан сотиб олинади ва семиртириб сотилади. Шрот ва кунжара каби маҳсулотлар нархининг тез ўзгарувчанлиги, ем-хашак учун ер майдонларининг етарли эмаслиги, маккажўхори каби экинларни экишга қўйилган норасмий чекловлар чорва учун озиқ-овқат нархларини қимматлаштиряпти.

Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 17:26 · 17.02.2026
Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Янгиликлар 16:16 · 17.02.2026
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Янгиликлар 12:41 · 17.02.2026
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Янгиликлар 9:57 · 17.02.2026
Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради
Янгиликлар 12:54 · 16.02.2026
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради
Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?
Янгиликлар 10:54 · 16.02.2026
Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?