Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:00 · 11.11.2021

Ҳисоб палатасининг бюджет хулосаси, иш бошлаётган QIWI Uzbekistan ва 11 321 сўмлик доллар курси — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Ҳисоб палатасининг бюджет хулосаси, иш бошлаётган QIWI Uzbekistan ва 11 321 сўмлик доллар курси — кунлик дайжест
Фото: «fdlx.com»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 11 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ҳисоб палатасининг бюджет хулосаси

Ўзбекистоннинг Бюджет кодекси ва «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан «2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси экспертизаси ва 2022 йил учун бюджетнома таҳлили амалга оширилди.

Хулосани тайёрлаш жараёнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, соҳалар бўйича мақсадлари, вазифалари ҳамда Президентнинг қарорлари ва топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилган.

Хулоса ҳақида батфсил мана ба хабарда танишиш мумкин.

Иш бошлаётган QIWI Uzbekistan

Ўзбекистон Марказий банки QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятига рухсат берди. Маълум қилинишича, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган «Payment Aggregation Systems» МЧЖ томонидан QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган.

Шунингдек, «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича ҳавола этилган ҳужжатлар ҳам кўриб чиқилган.

Ўрганиш натижасида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари»га кўра, QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилган.

«Зарубежнефть» Jizzax Petroleum улушини сотиб оладими?

«Зарубежнефт» Ўзбекистондаги энг йирик нефть компанияси Jizzax Petroleum улушини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистон бозорига кириш шартлари ҳали келишиб олинмаган.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда Jizzax Petroleum мамлакатдаги энг йирик нефть компанияси ҳисобланади. У 105 та кон, ишлаб чиқаришнинг қарийб 70 фоизи (тахминан 500 минг тонна нефть) ва веб-сайтда қайд этилганидек, тасдиқланган нефть захираларининг тахминан 22 фоизини (600 миллион баррель, маълумотларига кўра) ўз ичига олади.

«Коммерсантъ» суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, «ЛУКОЙЛ»га ҳам Jizzakh Petroleum таклиф этилган, бироқ ҳамкорлик натижа бермаган. Нашр маълумотларига кўра, Jizzax Petroleum’ни Кипрнинг Belvor Holding Limited компанияси назорат қилади. Кипр реестрига кўра, компания Eriell нефть конлари хизматлари компанияси бошқаруви раиси ва асосий акциядори Бахтиёр Фозиловга тегишли.

Курси 11 321 сўмгача кўтарилиши кутилаётган доллар

Ўзбекистонда 2022 йил доллар курси 11 321 сўмгача кўтарилиши мумкин. Маълум қилинишича, Ҳисоб палатаси томонидан 2022 йил учун давлат бюджети даромадларининг прогнози бюджет даромадларига сезиларли таъсир кўрсатувчи нарх ва валюта курсларининг ўртача миқдорлари асосида ҳисоб-китоб қилинган.

Жумладан, прогнозларда 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси 11 321 сўмга етиши башорат қилинмоқда. Шунингдек, стратегик маҳсулотларнинг нархлари 1 троя унция олтин нархи — 1700 доллар, кумушнинг нархи — 25 доллар, миснинг 1 тоннасига 8500 доллар, 1000 метр/куб табиий газнинг экспорт нархи — 100 доллар бўлиши кутилмоқда.

Ташқи савдо айланмаси 46 млрд доллардан ошади

Ўзбекистонда 2022 йилда ташқи савдо айланмаси 46 миллиард 289,3 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Ҳисоб палатаси хулосасига кўра, ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар ҳисобига 2022 йилда республикада ташқи савдо айланмаси 46 289,3 миллион долларни, шу жумладан экспорт ҳажми 20 172,5 миллион долларни ва импорт ҳажми 26 116,9 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 19,0 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотнинг 27,2 фоизига, импорт ҳажми эса 9,5 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотнинг 35,2 фоизига тўғри келиши кутилмоқда.

Минимал-максимал нархлар

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 ноябрь ҳолатига маҳсулотларнинг бозордаги қиймати қуйидагича:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) 45 минг–68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) 52 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 кг) 3000–7000 сўм;
  • пиёз (1 кг) 1200–4000 сўм;
  • сабзи (1 кг) 1000–5500 сўм;
  • тухум (10 дона) 7000–15 минг сўм;
  • гуруч (1 кг) 5000–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) 14 минг–24 минг сўм;
  • шакар (1 кг) 7500–10 минг сўм.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди