Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Канада компанияси Ўзбекистон кон соҳасига 6 млн доллар ажратади

B2Gold компанияси сўнгги уч мавсумида Ўзбекистонга 10 млн доллардан ортиқ сармоя киритган.

Канада компанияси Ўзбекистон кон соҳасига 6 млн доллар ажратади
Фото: «ptspec.ru»

Канаданинг B2Gold компанияси 2022 йил Ўзбекистон конларида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун 6 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев Ванкуверда ўтказилган «Ўзгарувчан ва мураккаб иқлим шароитида кон-металлургия саноати: минтақавий тенденциялар, инновациялар ва имкониятлар» мавзусидаги XI халқаро виртуал конференцияда иштирок этган.

Тадбирда Канада кончилик ассоциацияси вице-президенти Бен Чалмерс, Британия Колумбияси провинцияси Фойдали қазилмаларни қидириш ассоциацияси раҳбари Кендра Жонстон, Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги бизнес-ассоциацияси (CERBA) раиси Жиль Бретон, Навоий вилоятидаги конларда қидирув ишларини олиб бораётган B2Gold компанияси вице-президенти Нейл Ридер, Қозоғистон, Россия, Мўғулистоннинг кон-металлургия саноати учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, Канаданинг 40 дан ортиқ компанияси вакиллари қатнашган.

B2Gold вице-президенти Нейл Ридер Ўзбекистон фойдали рудалар қазиб олишнинг таъсирчан тарихига эга бўлган дунёга машҳур кончилик юрисдикцияси эканини таъкидлаган.

«Ўзбекистон кучли ва ўсиб бораётган иқтисодиётга эга. Ҳукумат бозор иқтисодиёти сари одимлар экан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жумладан, кон-металлургия соҳасини янада ривожлантиришга эътибор қаратмоқда», — деган Нейл Ридер.

B2Gold вакилининг айтишича, компания геология-қидирув ишлари учун сўнгги уч мавсумида Ўзбекистонга 10 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган. 2022 йилда ушбу мақсадлар учун тасдиқланган бюджет қарийб 6 миллион долларни ташкил этади. Нейл Ридер Ўзбекистон ҳудуди ҳали тўлиқ ўрганилмаганини, бу йўналишда Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигини ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини билдирган.

Мамлакатимиз дипломатия миссиясига кўра, конференцияда, шунингдек, Канада абадий музлик ассоциацияси, Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Картография ва ерни кузатиш маркази, Кончилик ассоциацияси, Британия Колумбияси Фойдали қазилмаларни қидириш ассоциацияси ва бошқа кон-металлургия саноати ташкилотлари ҳамда компаниялари раҳбарлари тажриба алмашиш билан бир қаторда Канада компанияларига Евроосиё мамлакатлари кон-металлургия соҳасига кўпроқ инвестиция йўналтиришни тавсия қилган.

Аввалроқ Навоий кон-металлургия комбинати 3 та корхонага бўлингани хабар қилинганди. Шунингдек, Осиё инфратузилма инвестициялари банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар кредит ажратиши ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда