Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Россияга қарши санкцияларнинг глобал иқтисодиётга хатарлари маълум қилинди

Россия санкцияларга жавобан асосий маҳсулотлар экспортини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Россияга қарши санкцияларнинг глобал иқтисодиётга хатарлари маълум қилинди
Фото: «spbdnevnik.ru»

Россияга қарши мисли кўрилмаган санкциялар жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа Иттифоқи ва иқтисодий масалалар бўйича собиқ директори Жулиа Фридландерга таяниб хабар берди.

«Россия иқтисодиёти инқирозининг глобал валюта ва макроиқтисодий барқарорликка таъсиридан хавотирдаман. Биз Россия билан Эрон сценарийси томон ҳаракат қилмоқдамиз, бироқ бу G20’га кирувчи иқтисодиёт ва қазиб олинадиган ёқилғининг йирик экспортчиси билан бир неча кун ичида содир бўлмоқда. Бу мисли кўрилмаган чорадир», — деди Фридлендер.

Хатарлар қаторида у Россиянинг қаттиқ санкцияларга жавобан энергия, буғдой ёки бошқа маҳсулотлар етказиб беришни тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидни ҳам санади. Ғарб санкцияларни шу қадар тез киритмоқдаки, Россия иқтисодиёти яқин кунларда «қулаши» мумкин, дея таъкидлайди Фридлендер.

Эҳтимол, янги санкцияларни қўллашдан олдин аллақачон эълон қилинган чекловларнинг бозорларга оқибатларини баҳолаш режали ҳаракат қилиш яхшироқ бўлар еди, дейди эксперт қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ҳолда.

«Агар бизда қашшоқ, вайрон бўлган Россия иқтисодиёти ва вайрон бўлган Украина бўлса, буларнинг барчасидан нима фойда оламиз?» — дейди мутахассис.

Қайд этиш керакки, аввалроқ АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва бошқа давлатлар Москванинг Украинадаги ҳарбий амалиёти туфайли Россия банкига қарши санкциялар жорий етганди. Давлатлар томонидан келишилган чекловлар Россия Марказий банкининг санкцияларга қарши курашиш учун халқаро захиралардан фойдаланишига тўсқинлик қилади.

Бу чоралар Марказий банк активларини «фалаж қилади» ва унинг транзакцияларини «музлатади», деб тушунтирди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен. Бундан ташқари, ушбу санкциялар Россия молиявий регуляторининг халқаро транзакциялар орқали рубль курсини қўллаб-қувватлаш имкониятини чеклайди, деди Германия ҳукумати матбуот хизмати.

Санкциялар муносабати билан 28 февраль куни Россия банки асосий ставкани тарихий максимал 20 фоизга кескин ошириб, «Россия иқтисодиёти учун ташқи шароитлар кескин ўзгарганини» таъкидлади. Регуляторнинг таъкидлашича, ставканинг ошиши «молиявий ва нарх барқарорлигини сақлашга ёрдам беради ва фуқароларнинг жамғармаларини қадрсизланишдан ҳимоя қилади».

Шунингдек, 28 февраль куни Москва биржасида валюта савдолари очилишида рубль кескин тушиб кетди: доллар 25 февраль кунги савдолар ёпилишига нисбатан 7 рублга кўтарилди ва 90 рублни ташкил қилди; евро деярли 8 рублга кўтарилиб, 101,1 рублни ташкил қилди.

Аввалроқ Украинадаги ҳарбий операциялар ортидан Россия халқаро SWIFT тизимидан узиб қўйилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Россиянинг энг бой миллиардерларига қарши санкция жорий қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда