Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 22:00 · 03.01.2022

Давлат қарзига қўйилаётган чеклов, LeBazar’дан улуш сотиб олган Зафар Ҳошимов ва рекорд ўрнатган Tesla — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Давлат қарзига қўйилаётган чеклов, LeBazar’дан улуш сотиб олган Зафар Ҳошимов ва рекорд ўрнатган Tesla — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 3 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Давлат қарзига қўйилаётган чеклов

Ўзбекистонда давлат қарзининг йиллик миқдорига чеклов ўрнатилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилишича, давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард доллардан ошиб кетмаслигини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия доирасида давлат қарзини бошқариш стратегияси ишлаб чиқилади.

Бунда:

  • давлат қарзининг жорий ҳолати ва кўп прогноз сценарийлари орқали ўрта муддатда давлат қарзини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоиз даражасидан ошмаслик чоралари;
  • давлат қарзи портфелининг структурасида фоиз хатарларни самарали бошқариш чоралари назарда тутилади.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2021 йилнинг бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 миллиард долларга ошиб, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 миллиард долларни (2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 миллиард доллар) ташкил қилган. Шунингдек, давлат қарзи қолдиғи 2021 йилнинг III чорагида 1,1 миллиард долларга (йил бошидан 2,1 миллиард долларга) ошиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 25,3 миллиард долларни ташкил этган.

LeBazar’дан улуш сотиб олган Зафар Ҳошимов

Тадбиркор Ботир Орифжонов LeBazar’даги ўз улушини Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимовга сотди.

«Мен ўз улушимни Зафар Ҳошимовга сотиб, LeBazar таъсисчилигидан чиқдим», — дея ёзади Орифжонов ўзининг Facebook саҳифасида.

Ўз навбатида, Зафар Ҳошимов ҳам Facebook саҳифасида ушбу харидни тасдиқловчи пост қолдирган. Бироқ ҳар икки томон битим суммаси ҳақида маълумот бермаган.

«Ўтган йилнинг охирида Ботир лойиҳадан чиқиш ҳақида қарор қабул қилди ва бугун биз унинг бизнесдаги улушини сотиб олишим тўғрисида шартнома имзоладик. Ажрашганимиздан қанчалик афсусланмайлик, биз ҳамкорларнинг бизнес устуворликлари турли соҳаларда ривожланиши мумкинлигини тушунамиз. Дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч мустаҳкам бўлиб қолаётгани жуда яхши», — деб ёзади тадбиркор.

Рекорд ўрнатган Tesla

Миллиардер Илон Маскнинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2021 йилнинг тўртинчи чорагида электромобиль етказиб бериш бўйича рекорд ўрнатди. Натижа таҳлилчилар кутганидан сезиларли даражада ошиб кетди.

Маълум бўлишича, Tesla тўртинчи чоракда 308 600 та, бутун йил давомида 936 172 та электромобиль етказиб берган. FactSet томонидан тузилган консенсус прогнозига кўра, Уолл-стрит таҳлилчилари Tesla тўртинчи чоракда 267 000 дона ва 2021 йил давомида 897 000 дона етказиб беришини кутган. Ҳисобот даврида Tesla жами 305 840 дона тўлиқ электромобиль ишлаб чиқарган. 

Тўлиқ йил давомида жўнатмалар 2020 йилга нисбатан 87 фоизга ошган. Кейинчалик Илон Маскнинг компанияси 499 647 дона автомобиль етказиб берилганидан ўзининг биринчи йиллик даромадини маълум қилди. 2021 йилнинг учинчи чорагида транспорт воситаларини етказиб бериш ҳажми 241 300 тага етди, бу Tesla тарихидаги энг яхши чорак ҳисобланади

Model S флагман седани ва Model X йўлтанламасини етказиб бериш Tesla’нинг 2021 йилдаги жами жўнатмаларининг 3 фоиздан сал камроғини ташкил этди. Model 3 ва Model Y етказиб бериш 2021 йилнинг тўртинчи чорагида 296 850 тани,  бутун йил давомида 911 208 тани ташкил этди.

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш учун стимул

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш рағбатлантирилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилишича,

электромобиллар ва уларнинг асосий таркибий қисмларини тажриба-экспериментал усулда ишлаб чиқариш базаси ташкил этилади. Уларнинг асосий бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Республикада ишлаб чиқарилган янги электромобилларни сотиб олганлик учун йиғимни тўлаш бекор қилинади.

Шунингдек, республикада ишлаб чиқариладиган электромобиллар (шу жумладан машино-тўпламлар) утилизация йиғимин ҳам бекор қилинади.

Хориж транспортлари учун белгиланган божхона йиғими

Хорижий автотранспортларнинг Ўзбекистон ҳудудига киргани ва у орқали транзити учун 2022 йилги божхона йиғимларининг ставкалари белгиланди.

Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистонда «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга биноан 2022 йил учун хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг республика ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари тасдиқланган.

Унга биноан хорижий давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим битта автотранспорт (автопоезд) учун 400 долларни ташкил қилади.

Қайд этилишича, қуйидаги давлатлар учун имтиёзли ставкалар белгиланган:

  • Қозоғистон учун — 300 доллар;
  • Қирғизистон учун — 300 доллар;
  • Афғонистон учун — 50 доллар;
  • Европа Иттифоқига аъзо давлатлар учун — 150 доллар.

Шунингдек, божхона йиғими ставкаси юк автотранспорт воситасининг юк кўтариш қувватига қараб Тожикистон ва Озарбайжон учун 100–200 долларни ҳамда Туркманистон учун 50–150 долларни ташкил қилади.

Ўзбекистондаги кечиктирилган парвозлар

Ўзбекистоннинг Урганч ва Нукус шаҳарлари аэропортларда кучли туман туфайли парвозлар кечиктирилди.

Uzbekistan Airports’нинг хабар беришича, 3 декабрь тунида Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмаган.

Қайд этилишича, қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида кўриш имконияти 200 метрни ташкил этган. Москвадан AFL-1976 қатновини бажараётган самолёт соат 03:25да Шереметьево аэропортидан уча олмаган.

Худди шундай ҳолат яна иккита қатновда кузатилган. Жумладан, соат 04:35 даги SBI6481 Самара–Урганч қатнови ҳамда соат 03:30 даги SVR2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмаган. Самолётлар об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар Урганч учиш аэропортида қолмоқда.

Шунингдек, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклаган. HY15/16 ва HY11/12 қатновлари Тошкент аэропортида учишни кутмоқда. Соат 11:30 да Нукус–Актау йўналиши бўйича учишни амалга ошириши керак бўлган HY9727/9728 қатнови парвозининг чекланиши ҳам мустасно эмаслиги хабарда таъкидланган.

Зангиотадаги янги Биотехнологик кластер

Тошкент вилояти Зангиота туманида Биотехнологик кластер ташкил этилади.

Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилишича, кластер 2022 йил март ойига қадар Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини қўшимча 80 гектарга кенгайтириш орқали амалга оширилади.

Бунда, қиймати 805 миллион долларлик 18 та лойиҳа доирасида қуйидаги дори воситалари ишлаб чиқариш ташкил этилади:

  • генетик-мухандислик препаратлари,
  • онкологик стерил дори воситалари,
  • иммун таначалари,
  • юрак-қон томир касалликларига қарши дори воситалари,
  • эндокринологик препаратлар, гормонал препаратлар,
  • вакциналар,
  • парентерал озиқлантириш учун препаратлар,
  • қон плазмаси асосида дори воситалари.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кластер ташкил этилишига масъул ижрочилар ҳисобаланади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади