Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Таҳлил 22:30 · 15.01.2022

Йиғилиш ўтказган Мирзиёев, камбағаллар учун 10 трлн сўм кредит ва Назарбоевнинг ишдан олинган куёвлари — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Йиғилиш ўтказган Мирзиёев, камбағаллар учун 10 трлн сўм кредит ва Назарбоевнинг ишдан олинган куёвлари — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 15 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Шимолий Корея ҳакерлари

Шимолий кореялик ҳакерлар 2021 йилда қарийб 400 миллион долларлик криптовалюталарни ўғирлади. Маълум қилинишича, ҳакерлар криптовалюта платформаларига камида еттита киберҳужум уюштирган. Ҳужумлар биринчи навбатда инвестиция фирмалари ва марказлашган биржаларга қаратилган.

Таъкидланишича, жиноятчилар фишинг сайтлари, эксплоитлар (тизимлардаги заифликларни қидирадиган дастурлар), шунингдек, илғор ижтимоий муҳандисликдан фойдаланган.

Қайд этилишича, биткоиннинг ўғирланган активлардаги улуши 20 фоизни ташкил этган. Аксарияти (58 фоизи) эфириумга, яна 22 фоиз — бошқа альткоинлар ва ERC-20 токенларига тўғри келган. Жами ўғирланган криптовалюта миқдори 2020 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.

«Шимолий Корея бу маблағларни қўлга киритгандан сўнг, у [ҳужумларни] яшириш ва [пулни] нақд қилиш учун эҳтиёткорлик билан ювиш жараёнини бошлаган», — дея ҳисобламоқда Chainalysis’дагилар.

Бундан олдин БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва АҚШ кибержиноят Шимолий Кореяга ядро ва ракета дастурларини молиялаштиришга ёрдам берганини маълум қилган.

«Жонкуяр» экспертларга мурожаат йўллаган ДСҚ

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси (линияли объектлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно) 1 квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги бўйича ўзгартиришлар киритилди. Ижтимоий тармоқларда 2022 йилдан киритилган ўзшаришлар юзасидан турли фикр ва хулосалар билдирилмоқда.

«Ўзини ‘жонкуяр’ кўрсатаётган айрим экспертлар мол-мулк солиғи бўйича тушумлар режаси 2021 йилга нисбатан жуда катта кўламда оширилгани тўғрисида бонг ураётган бўлсада, 2022 йилда буджетга тушумлар прогнози тасдиқланганида 2021 йилдаги 1,6 трлн сўмлик тушумларга нисбатан 33 фоиз ўсиш билан 2,1 трлн сўмга режалаштирилган», дейилади хабарда.

Қўмитанинг батафсил баёноти билан мана бу линкда танишиш мумкин.

Твитдан сўнг нархи кўтарилган Dogecoin

Илон Маск Tesla компаниясининг баъзи товарлари ва аксессуарлари учун Dogecoin билан тўлаш имконияти эълон қилинган твит ёзганди. Шундан сўнг криптовалюта нархи бирдан кўтарилди.

«Энди Tesla бренди остидаги маҳсулотларни Dogecoin билан сотиб олиш мумкин», — деб ёзганди миллиардер Twitter’да.

CoinMarketCap маълумотларига кўра, твит эълон қиллинган вақтда Dogecoin 13,4 фоизга ўсиб, 0,194 долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Tesla ўзининг онлайн-дўконида Dogecoin’даги баъзи маҳсулотларнинг нархларини санаб ўтди.

Tesla’дан заифлик топган 19 ёшли эксперт

Динкельсбюлда яшовчи киберхавфсизлик бўйича мутахассис Дэвид Коломбо Tesla автомобилларида ҳайдовчилар ҳақидаги маълумотларга кириш, шунингдек, уларнинг геолокациясини кузатиш ҳамда дераза, эшик, фаралар ва аудиони назорат қилиш имкониятини берувчи заифликни аниқлади.

19 ёшли йигит Tesla’ни номи ошкор этилмаган француз компанияси учун аудит қилган. У заифлик ҳақида биринчи марта 10 январь куни Twitter’да маълум қилган. Твитни эълон қилиш вақтида Коломбо аллақачон Европа ва Шимолий Американинг 13 мамлакатидан 25 та машина маълумотларига киришга муваффақ бўлган эди.

«Ҳозир мен 10 та мамлакатдаги 20 дан ортиқ Tesla’ни тўлиқ масофадан бошқаришга эга бўлдим. Эгаларини топиб, уларга камчиликлар ҳақда айтиб беришнинг иложи йўқ», — деб ёзди у.

Коломбо таҳлилига кўра, Tesla’нинг баъзи машиналари масофавий буйруқларни қабул қила олади. У мусиқани, чироқларни, улардаги овозли сигнални ёқиши, шунингдек, эшикларни, деразаларни очиши ва ҳатто хавфсизлик режимини ўчириб қўйиши ёки двигателни ишга тушириши мумкин. Бундан ташқари, у машиналарнинг аниқ жойлашувини кузатиши мумкин.

Ёш мутахассиснинг таъкидлашича, бундай машиналар «юздан ортиқ» бўлиши мумкин. У Германия, АҚШ ва Ирландиядан келган электромобилларнинг фақат уч нафар эгаси билан боғланишга муваффақ бўлган.

«Tesla хавфсизлик гуруҳи менга ҳозирда улар тергов ўтказаётганини ва янгиланишлар пайдо бўлиши биланоқ мен билан боғланишларини тасдиқлади», — деб ёзган Коломбо 12 январь куни.

Коломбо нашрга Twitterдаги шахсий суҳбатининг скриншотларини тақдим этди, унга кўра Tesla эгаси Коломбога заифликни тасдиқлаш учун масофадан туриб автомобиль сигналини босишга рухсат берган.

Назарбоевнинг ишдан олинган куёвлари

Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви — «КазТрансОйл» АЖ бошқаруви раиси Димаш Дўсанов ва QazaqGaz миллий компанияси бошқаруви раиси Қайрат Шарипбоевнинг ваколатлари тугатилди.

Таъкидланишича, QazaqGaz Миллий компанияси директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ, берилган аризага кўра, Қайрат Шарипбоевнинг QazaqGaz миллий компанияси бошқаруви раиси лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. 

Фото: Кайрат Шарипбоев

Шунингдек, «КазТрансОйл» акциядорлик жамияти директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ, тақдим этилган аризага кўра, Димаш Дўсановнинг «КазТрансОил» АК бош директори (бошқарув раиси) лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Фото: Димаш Дўсанов

Дўсанов Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи — Алиянинг турмуш ўртоғи, Шарипбоев, айрим ОАВ хабарларига кўра, Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи — Дариға билан норасмий никоҳда.

Камбағаллар учун 10 трлн сўм кредит

Ўзбекистонда 2022 йил аҳолини камбағалликдан чиқариш ишлари учун 10 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Йиғилишда «маҳаллабай» ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Жумладан, янги йилдан 9309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлаган ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилган.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун 2022 йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).

Йиғилиш ўтказган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, 2021 йил мамлакатда ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсган. Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлаган. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етган.

«2022 йилни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили, деб эълон қилдик. Шу боис бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, Янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлаган. Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ҳал қилиб берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Хусусан, мутасаддилар маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиб, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга шахсан масъул бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Ҳоким ёрдамчилари «темир», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарлари доирасида ўз маҳаллаларида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан янгилаши лозимлиги таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунда, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш йўлга қўйилади.

«Аҳолини ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилишга катта ҳажмда кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. Лекин, жойларда аксарият одамлар улардан бехабар десак, бу ҳам ҳақиқат. Шунинг учун ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, уларга мавжуд шароитларни етказиши, тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали камбағалликдан чиқариши лозим», — деди Президент.

Ушбу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм) ажратилиши маълум қилинди.

Бу борада маҳаллада тадбиркорлик ва деҳқончиликни ривожлантириш учун оилаларни зарур асбоб-ускуналар ва иш қуроллари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Жорий йил деҳқончилик учун ажратилаётган 80 минг гектар экин майдони ҳам биринчи навбатда юқорида қайд этилган тоифадаги оилаларга берилади. Шу орқали 500 минг аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутасаддилар олдига экин ерларини ажратиш ишларини танқидий муҳокама қилиб бориш, аҳолини паррандачилик, қўй-эчкичилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик билан банд қилиш учун етакчи тадбиркорларни жалб этиш, мавжуд имкониятларни ўрганиб, тадбиркорлар иштирокида маҳаллаларни инкубатор билан таъминлаш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли сотиб олиш тизимини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

«Бир нарсани ҳамма аниқ тушуниб олиши зарур. Ҳоким ёрдамчилари — Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш,  камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим. Улар учун фақат шароит яратиб бериши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазият ўрганилиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Бу ишлар, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошланади.

Шу муносабат билан ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, ичимлик суви тармоқларини, боғча, мактаб, тиббиёт муассасалари, маданият марказларини таъмирлаш ва қуриш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш лозимлиги қайд этилган.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари янгича тизимда ишлаш юзасидан режаларини баён қилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади