Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:10 · 16.02.2022

Ҳайвонларга шафқатсизликда айбланган Маск компанияси, Meta’нинг янги қадриятларини айтган Цукерберг ва «давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаган» Ортиқхўжаев — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ҳайвонларга шафқатсизликда айбланган Маск компанияси, Meta’нинг янги қадриятларини айтган Цукерберг ва «давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаган» Ортиқхўжаев — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 16 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Янги ИЭСлар

Ўзбекистонда 2022 йил умумий қуввати 1 474 МВт бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Қайд этилишича, жорий йил якунига қадар мамлакатда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция, шундан 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станцияларидан (ФЭС) фойдаланиш бошланади.

Хусусан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди.

Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга қўйилиши режалаштирилган.

Март ойида Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та, Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари ҳамда Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади.

«Давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаган» Ортиқхўжаев

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «давлатнинг бир сўмига хиёнат қилмаганини» айтди.

«Давлатга бир сўм хиёнат қилганим йўқ. Олдимдан қўшган бўлсам, қўшдим, топганимни берган бўлсам, бердим. Бир сўм пул олганим йўқ», — дейди у.

Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимига айланмасдан аввал автомобиллари кўп бўлганини, бироқ эндиликда уларнинг сони кескин қисқарганини таъкидлади.

«Шаҳар ҳокими бўлишимдан олдин 35 та машинам бор эди. Жуда яхши кўраман машинани, жуда ҳам яхши кўраман. Ҳозир 6 та қолди», — дейди ҳоким.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев яқинда яна битта машинасини аукционга қўйишини қўшимча қилган. Сотувдан тушган пул эса юрагида нуқсони бор болаларнинг операцияси учун сарфланиши айтилди.

«Яна яқинда битта машинамни аукционга қўяман. Сотилган пулидан яна юрагида нуқсони бор болаларни операция қилдирамиз. Агар булар гуноҳ бўлса, мен розиман. Лекин мен бугунгача давлатга 1 сўмлик хиёнат қилмадим, буни 100 фоиз биламан. Лекин менинг айбим, қилган нарсаларимни айтиб туришим керак экан. Айтмаганим гуноҳ», — дейди у.

Шунингдек, Тошкент ҳокими бир вақтлар Сирғали туманидан уйсиз оилаларга 400 та хонадон совға қилинганини, лекин ушбу амал жамоатчиликка эълон қилинмаганидан афсусланишини таъкидлади.

Энг кўп олтин сотиб олганлар қаторидаги Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий банки декабрь ойида олтинни энг кўп сотиб олган харидорлардан бири бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council)нинг ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумотларига кўра, декабрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 8,4 тонна қимматбаҳо металлни қўлга киритиб, дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Регулятор 21,5 тонна олтин сотилган ноябрь ойидаги рекорд савдодан сўнг олтин захираларини тўлдирган.

Қайд этилишича, расмий захиралардаги олтиннинг умумий ҳажми 2021 йилнинг охирги ойида 14,2 тоннага ошган. Туркия энг йирик харидорга айланиб, ўз захирасини 10,1 тоннага оширган. Йил охирида у 394,2 тоннани ташкил этган.

Ҳиндистон захира банки олтиннинг 3,7 тоннага кўпайиши билан учинчи ўринни эгаллаган. Тўртинчи ўринда Қирғизистон бўлиб, у қимматбаҳо металлар захирасига 1,1 тонна қўшган.

Қозоғистон Миллий банки олтинни декабрь ойида энг фаол сотган (4,8 тонна). Иккинчи ўринда Шри-Ланка жойлашган бўлиб, у бир ой ичида 3,6 тонна ёки олтин захираларининг ярмини сотган. Учинчи ўринни 1,6 тонна билан Польша эгаллаган.

«Қизилқумцемент» инқирози

«Қизилқумцемент» корхонаси молиявий инқироз туфайли дивиденд тўлашни кечиктирди.

Маълум қилинишича, «Қизилқумцемент» акциядорлик жамиятини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш мақсадида 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, жумладан дивидендга йўналтириш масаласини акциядорлар умумий йиғилишига киритиш корхонанинг молиявий ҳолати стабиллашгандан сўнг қайта кўриб чиқилади.

Таъкидланишича, 2022 йил 17 февралда ўтказилиши белгиланган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши корхона молиявий ҳолати стабиллашган кунга қадар қолдирилган.

Аҳолига қўй ва эчкилар тарқатилади

Ўзбекистонда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади, бунга 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда Президент йиғилишида маълум қилинди.

Президент раислигидаги йиғилишда соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлари 2022 йилда қоракўлчилик, қўйчилик, эчкичилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳисобига 150 минг аҳоли бандлигини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Йил якунига қадар 123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, ҳар бир кластерда камида 500 бошли чорва комплекслари ташкил этилиш чоралари белгилаб олинган.

Бунда, 500 гектар майдонда озуқа экинларини алмашлаб экишни йўлга қўйган, 2021 йилда 1 минг бошга эга йирик чорвачилик комплексини ишга тушириб, 2022 йил якунига қадар 400 тонна гўшт ва 1,5 минг тонна сут ишлаб чиқаришни режалаштирган Гурландаги «Гурлан Барака текс» кластери намуна сифатида айтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундай чорва комплексларини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун 120 миллион доллар маблағ кредит ресурси сифатида йўналтирилади.

Бундан ташқари, четдан олиб келинадиган озуқа экиш ва ўриш техникалари божхона божларидан 3 йил муддатга озод этилади ҳамда уларга қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача кечиктириб тўлаш тартиби жорий этилади (бу техникани 20 фоизга арзон сотиб олиш имконини беради).

Сотилаётган олтин кони

Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган «Қизилтурук» олтин кони аукцион савдосига қўйилди. Савдо бўйича тегишли маълумотлар E-AUKSION порталига жойлаштирилди.

Маълумотларга кўра, аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2022 йил 14 март соат 9:00 бўлиб, савдо шу куни соат 10:00 да бошланади.

Шунингдек, бинонинг бошланғич нархи 23 миллиард 691 миллион сўм бўлиб, закалат миқдори 2 миллиард 369 миллион 100 минг сўмни ташкил этади.

Фото: E-AUKSION

Қайд этилишича, «Қизилтуруқ» конида олтин қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланишда қуйидаги талаблар қуйилган:

  • ишлаб чиқаришда фойдали компонентларни ажратиб олиш коэффиценти камида 85 фоизли технологик регламентни қўллашни назарда тутиш;
  • лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган рухсат берувчи ҳужжатларга ижобий хулоса олингандан сўнг бир йил давомида инвестиция лойиҳаси доирасида 20 миллион доллардан кам бўлмаган инвестицияларни жалб қилиш;
  • лойиҳани амалга ошириш учун 150 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш;
  • кондаги фойдали қазилмаларни лицензия берилган санадан бошлаб 36 ой мобайнида қазиб олиш ва қайта ишлашни бошлаш, шунингдек йиллик қазиб олишни ТИАда кўрсатилган миқдордан кам бўлмаган даражада амалга оширишни таъминлаш;
  • қазиш ишлари олиб бориладиган вилоят ва туманда яшовчи аҳоли учун ТИАга мувофиқ иш ўринларини ташкил этиш, бунда яратиладиган иш ўринларининг сони 600 тадан кам бўлмаслигини таъминлаш.

Таъкидланишича, ер қаъри участкасининг майдони 1643 гектардан иборат. Маъмурий жиҳатдан, иш жойи Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудида, Самарқанд шаҳар марказидан 50 километр жанубдаги Чақилкалон тоғларининг ғарбий учида жойлашган.

Meta’нинг янги қадриятларини айтган Цукерберг

Meta бош директори Марк Цукерберг ходимлар билан виртуал учрашув ўтказди ва у ерда компаниянинг янги асосий қадриятларини эълон қилди.

Маълум қилинишича, «Тез бажар» қадрияти «Биргаликда тез бажар»га ўзгартирилган. Шунингдек, «Очиқ бўл» ибораси «Келажакда яша» ҳамда «Дангал бўл ва ҳамкасбларни ҳурмат қил»га ўзгарган.

«Жасоратли бўл» — «Ажойиб нарсаларни ярат»га айланган. Бундан ташқари, янги элемент пайдо бўлган — «Узоқ муддатли натижага эътибор қарат».

Шу билан бирга, Цукерберг ходимлар ҳамкасблари билан қийин суҳбатларга тайёр бўлишлари учун «ўлимгача хушмуомала» бўлмаслиги кераклигини айтган.

Meta янги шиорга ҳам эга бўлган — «Meta, метaматрослар, мен» (Meta, metamates, me). Бу «кема, денгизчилар, мен» (Ship, shipmates, self) деган денгизчилар иборасига ишора бўлиб, кема ва экипаж биринчи ўринда бўлиши кераклиги, шундан кейингина шахснинг ўзи туришини англатади.

Ҳайвонларга шафқатсизликда айбланган Маск компанияси

Илон Маскнинг Neuralink компанияси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

Маълум қилинишича, миллиардер Илон Маскнинг неврологик касалликларни даволаш учун мияга имплантация қилинадиган чипларни ишлаб чиқарувчи Neuralink компанияси тажрибалар давомида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этган.

«Ҳозирда барча янги тиббий асбоблар ва даволаш воситалари одамларда ахлоқий жиҳатдан синовдан ўтказилишидан олдин ҳайвонларда синовдан ўтказилиши керак. Neuralink эса бу борада ягона эмас», дейилади компания баёнотида.

Аввалроқ, тиббий тадқиқотларда ҳайвонлардан фойдаланишга қарши бўлган АҚШнинг Масъулиятли тиббиёт бўйича шифокорлар қўмитаси АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Neuralink ва федерал приматлар тадқиқот марказини бошқарадиган Девисдаги Калифорния университети устидан шикоят қилганди.

Ташкилот Маск компанияси ва университетни Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаган. У ўз шикоятида «23 та маймун устида ўтказилган ўлимга олиб келувчи мия тажрибалари» ҳақида хабар берган. Ҳайвонлар фаолларининг таъкидлашича, макакалар якка-якка қафасларда сақланган, бош суягига пўлат штирлар қоқилган, миялари ишлатилган моддалар таъсирида вайрон қилинган ва кўпинча уларни тажрибадан олдин ҳам ўлдириб қўйган.

Шунингдек, қўмита Калифорниядаги Йоло округи судига университетни тадқиқот учун фойдаланилган маймунларнинг видео ва фотосуратларини чиқаришга мажбурлаш учун даъво аризаси билан чиққан.

«Ҳужжатлар шуни кўрсатадики, маймунларнинг миялари сифатсиз тажрибаларда шикастланган ва азоб чекиб, ўлишга қолдирилган. Нега Илон Маск ва университет ушбу даҳшатли зўравонлик акс этган фотосуратлар ва видеоларни оммадан яширишни хоҳлаётгани тушунарли», — дея қайд этган ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари.

Neuralink саккизта ҳайвон эвтаназия қилинганини тан олган: иккита маймун гистологик маълумотларни йиғиш учун эвтаназия қилинган ва олтитаси ветеринарларнинг хатоси сабабли. Хусусан, бир ҳолатда регулятор томонидан тасдиқланган био-елимдан фойдаланилгач, ҳайвоннинг ҳолати ёмонлашган; қурилма бир марта ишламай қолган ва тўрт марта имплант инфекцияга сабаб бўлган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди