Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:00 · 05.12.2021

Twitter’дан кетган Дорси, ипотека кредити бўйича ўзгаришлар ва нархи оширилган алкоголь — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Twitter’дан кетган Дорси, ипотека кредити бўйича ўзгаришлар ва нархи оширилган алкоголь — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (29 ноябрь–5 декабрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Twitter’дан кетган Дорси

Twitter асосчиси Жек Дорси бош директор лавозимини тарк этди. Жек Дорси ўрнига Twitter’ни техник директор Параг Агравал бошқаради. Twitter ҳали бу хабарга расман изоҳ бермади. Forbes журналининг 2020 йилги рейтингида унинг бойлиги 14,4 миллиард долларга баҳоланган.

Twitter акциялари 29 ноябрь кунги савдолар очилишида аввалги савдо кунининг ёпилишига нисбатан 11 фоизга ошди. Савдо маълумотларига кўра, чўққисида уларнинг қиймати 52,27 долларга етган. Маълумотларига кўра, савдонинг чўққисида акциялар қиймати 52,27 долларга етган.

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича қилинган ўзгаришлар

Ўзбекистонда ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган шахслар кафил бўлишига рухсат берилди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади.

«Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади», — деган Президент.

Бундан ташқари, Президент ипотека соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилишини таъкидлаган. Хусусан, ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланиши белгиланган. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади.

Шу билан бирга, эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил — 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда).

Бундан ташқари, субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади. Шунингдек, ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).

Банкротлик ёқасида тургани маълум қилинган SpaceX

Илон Маскнинг SpaceX космик компанияси Starship ракетаси учун Raptor двигателини ишлаб чиқиш билан боғлиқ муаммолар туфайли банкротликка дуч келмоқда.

«Raptor ишлаб чиқариш инқирози бир неча ҳафта олдин кўринадиганидан анча ёмонроқ. Келгуси йилда камида икки ҳафтада бир марта Starship парвоз частотасига эриша олмасак, биз банкротлик хавфига дуч келамиз», — дея огоҳлантирган Илон Маск CNBC, Space Explored и The Verge ходимларига йўллаган мактубида.

Акцияларини сотган Алишер Усмонов холдинги

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM компанияси VK (ВКонтакте)даги акцияларининг 57 фоизини «Согаз» гуруҳига сотмоқда.

«‘Согаз’ АЖ директорлар кенгаши VK (собиқ Mail.ru Group) 57,3 фоиз овозини назорат қилувчи ‘МФ Технологии’ АЖ капиталидаги 45 фоиз улушни тасдиқлади», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

USM’нинг эълонида холдинг асосчиси, миллиардер Алишер Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирилади:

«VK Group’даги акциядорлик иштирок кўп жиҳатдан ривожланишни белгилаб берди ва холдинг тарихининг муҳим қисмига айланди. Бизнинг ёндашувимиз ёш ва ғайратли бошқарув учун максимал ҳаракат эркинлигидир, шунинг учун уч йил олдин менинг шерикларим ва мен VK Group акциялари билан овоз бериш ҳуқуқини унинг бошқарувига топширдик. Бугун биз компания капиталидан чиқиб, уни аудитория сони бўйича ҳам, молиявий кўрсаткичлар бўйича ҳам чўққида қолдирамиз, бу эса унинг келажагига ишонч уйғотади».

Нархи оширилган алкоголь

Молия вазирлиги ва ДСҚ қарори билан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар тасдиқланди:

Скрин: Norma

Пиротехника олиб кириш ва бюджет кўриб чиқишдаги ўзгаришлар

Ўзбекистонда ҳукумат қарорига мувофиқ пиротехника воситаларининг фақатгина лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилишига рухсат берилади. Маълум қилинишича, ҳукуматнинг 1 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади. Шу билан бирга, техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари Президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилиши мумкин.

Қайд этилишича, пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги

4 декабрь куни Нур-Cултон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши якунида 5,9 миллиард долларлик савдо шартномалари ва икки томонлама битимлар имзолади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон-Қозоғистон Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилишида икки мамлакатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.

Икки мамлакат ҳукуматларининг Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлари ўртасида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама савдони фаоллаштириш борасида бевосита ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги қайд этилган.

«Бу борада, аллақачон, иш олиб борилмоқда. Жумладан, мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам етказиб беришни таъминлаш мақсадида қўшма улгуржи савдо марказларини ташкил қилишни ҳамда бошқа ташаббусларни ўз ичига олган ўзаро товар айланмасини ошириш бўйича қўшма ‘Йўл харитаси’ тасдиқлаш учун тайёрланди», дейилади хабарда.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди