Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:12 · 27.12.2021

Молиявий мустақил бўлган ОТМлар, Tesla’ни портлатган финляндиялик ҳайдовчи ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзи — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Молиявий мустақил бўлган ОТМлар, Tesla’ни портлатган финляндиялик ҳайдовчи ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзи — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 27 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Молиявий мустақил бўлган ОТМлар

Ўзбекистонда айрим олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди. Ўзбекистон Президенти томонидан 24 декабрь куни «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. 

Ҳужжат билан Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат: Huquqiy axborot

Молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМларига 2022 йил 1 январдан бошлаб бир қатор  масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади.

Tesla’ни портлатган финляндиялик ҳайдовчи

Финляндиялик Туомас Катайнен 22,6 минг долларга Tesla Model S автомобилини таъмирлатмаслик учун уни портлатиб юборди.

Маълум бўлишича, Туомас Катайнен 2013 йилда ишлаб чиқарилган Tesla’ни таъмирлаш учун устахонага борган. У ерда электромобилни тузатишнинг ягона йўли аккумуляторни алмаштириш эканлиги маълум бўлган.

Скрин: YouTube/Pommijätkät

Аккумуляторни алмаштириш эса тахминан 22,6 минг долларга тушиши ҳисоб қилинган. Tesla Model S русумидаги эски электромобилнинг нархи эса 30 минг доллар туради. Шундан сўнг электромобиль эгаси уни портлатиб юборишга қарор қилган ва шу иш билан шуғулланувчи блогерга мурожаат қилган.

Ўз навбатида, блогер Pommijätkät Tesla’га 30 килограмм портловчи моддани боғлаб, бўш карьерда уни портлатиб юборган. Бундан ташқари, ҳайдовчи ўриндиғига Илон Маск кўринишидаги қўғирчоқ ҳам ўрнатилган эди. Катайнен эса портлашни томоша қилиб завқ олганини таъкидлаган.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 37,6 миллиард долларни ташкил қилди.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2021 йилнинг бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 миллиард долларга ошиб, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 миллиард долларни (2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 миллиард доллар) ташкил қилган. 

Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 7 фоизга ёки 1,5 миллиард долларга ўсиб, 22,9 миллиард долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 18 фоизга ёки 2,2 миллиард долларга ўсиб, 14,7 миллиард долларни ташкил этган.

Шунингдек, мамлакатнинг чет эл валютасидаги активлари 68,3 миллиард долларни, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 51,4 миллиард долларни ташкил этган. Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг соф инвестицион позицияси йил бошига нисбатан 17 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга қисқариб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,9 миллиард долларни ташкил қилган.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси бўйича етакчи вилоят

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) бўйича энг юқори ўсиш суръати Жиззах вилоятида қайд этилган.

2021 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси бўйича 13 та ҳудудда октябрь ойига нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (44,3 фоиз), Бухоро (43,7 фоиз), Сурхондарё (42,6 фоиз), Андижон (40,0 фоиз), Самарқанд (39,1 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (41,2 фоиз) кўрсаткич сезиларли даражада юқорилаган.

Шу билан бирга Қашқадарё (–2,2 фоиз) вилоятида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

Bentley’дан эксклюзив Mulliner спорткари

Bentley яна бир эксклюзив спорткар тайёрламоқда, у Mulliner завод тюнинг-студияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Маълум бўлишича, модель Bentley Continental GT Speed ​​​​купеси негизида ишлаб чиқарилади. Янги спорткарга эксклюзив кузов ва интерьер ҳамда кенг имкониятлар рўйхати тақдим этилади.

Қайд этилишича, жами 25 та ноёб купе ишлаб чиқарилади. Бу Bentley тарихида W12 двигатели билан жиҳозланган сўнгги модель бўлади.

Янги спорткарнинг тақдимоти 2022 йилда бўлиб ўтади. Эксклюзив автомобиль ишлаб чиқариш эса 2023 йилдан йўлга қўйилади.

Ўзбекистоннинг мис саноатидан даромади

Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади 2,5 миллиард долларни ташкил этади.

Маълум қилинишича, ишлаб чикарилаетган миснинг 60-70 фоизи хомашё сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади. Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2,5 миллиард долларни ташкил этади.

«Агар 2029 йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача оширишга эришсак бу кўрсатгични ҳисобига 7-8 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин бўлади. ‘Ниманинг хисобига’ деган саволга жавоб: турдош тармоқларни хисобга олган ҳолда юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳисобига», — дейди Умида Қаршибоева.

Маълум қилинишича, Президен топшириғига асосан мис саноати кластерини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Мис саноати кластери доирасида мисни чуқур қайта ишлаш 2029 йилга келиб 320 минг тоннага етказилиши кўзда тилмоқда.

Тошкент метрополитени учун яна 14 та янги поезд

Тошкент метрополитени учун йилда 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган.

Маълум қилинишича, 2020 йил ҳисобида «Тошкент метрополитени»да кунлик йўловчи ташиш ўрта ҳисобда 250-300 мингни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.

Хабарга кўра,  Ўзбекистонга шу кунга қадар Россиянинг «Метровагонмаш» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 60 та вагондан иборат 15 та ҳаракат таркиби олиб келинган. Бундан ташқари, йўловчилар қатнови тиғиз бўлган вақтларда пойездлар ҳаракатидаги оралиқ вақт интерваллари «Чилонзор» йўналишида 3 дақиқагача, «Ўзбекистон» йўналишида еса 4 дақиқагача, «Юнусобод» йўналишида еса 7 дақиқани ташкил этмоқда.

Шунингдек, ушбу муаммони ҳал етиш борасида ҳам бир қанча масалалар кўрилаётгани маълум қилинди. 2022 йилда 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди