Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:30 · 24.02.2022

Қулаётган Мосбиржа ва рубль, Путин билан учрашувга чақирилган бизнесменлар ҳамда миллиардларидан айрилаётган миллиардерлар — уруш дайжести

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қулаётган Мосбиржа ва рубль, Путин билан учрашувга чақирилган бизнесменлар ҳамда миллиардларидан айрилаётган миллиардерлар — уруш дайжести

Яқин соатларда 2022 йилнинг 23 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун жаҳон ахборот майдонида Россиянинг Украинага ҳарбий амалиёт бошлагани ҳақидаги янгиликлар билан ёдда қолди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қулаётган Мосбиржа ва рубль

Президент Владимир Путин 24 февраль эрта тонгда Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказиш тўғрисидаги қарори фонида Россия валютаси тушмоқда.

Қайд этилишича, Москва биржасининг 24 февраль куни соат 7:00да бошланган эрталабки сессияси давомида доллар курси ўтган куннинг ёпилишига нисбатан 6,55 фоизга ошиб, 84,07 рублни ташкил қилди. Бу 2016 йил январидан бери энг паст кўрсаткичдир. Евро курси 95,2 рублдан ошди.

График: долларнинг рублга нисбатан кўтарилиши

Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Украинани босиб олиш Россиянинг режасига кирмайди. Россия Украина таҳдиди остида ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди.

Россия Президенти Владимир Путин Донбассда ҳарбий операция бошланганини эълон қилгач мамлакат фонд бозори қулади ва савдоларни тўхтатди.

«Барча бозорларда савдолар тўхтатилди. Қайта тикланиш ҳақида кейинроқ эълон қилинади», дейилади хабарда.

Жадвал: Россия бозоридаги лидер компаниялар акциялари қуламоқда

24 февраль куни савдолар очилишидан кўп ўтмай, сотишлар сони ҳаддан ташқари ошиб кетгани сабабли Россия фонд бозори ва рубль Москва биржаси томонидан белгиланган чегараларга тушган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров рублнинг қулаши фонида бизнес вакиллари ва меҳнат мигрантларига айрим маслаҳатларини бериб ўтди.

Қайд этилишича, Россиянинг давлат банклари билан боғлиқ корреспондентлик ва ўзаро клирингда муаммолар кузатилиши мумкин

«Россияга экспорт ва Россиядан импорт билан шуғулланувчи тадбиркорларимиз шу кунларда банк транзакцияларидан ва ҳисоб-китоблардан тийилиб турганлари афзал», — дейди у.

Рублнинг ҳаддан зиёд ўзгарувчан курси шароитида янги битимлар тузиш ҳам тижорий самара бермаслиги мумкин.

«Россиядаги мигрант ватандошларимиз валюта айирбошлаш, ўтказмалардан фойдаланишни ҳам кейинга суриб турганлари маъқул», — дейди иқтисодчи.

Фонд бозорининг қайтиши ва интервенциялар

Шунингдек, Россия банки 24 февралдан бошлаб молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун валюта интервенцияларини амалга оширишни бошлади.

Қайд этилишича, регулятор бозорга чет эл валютасини етказиб беради, бу хорижий валютага бўлган талабни қондириши ва рублга босимни юмшатиши керак. Россия Банки 2014 йил декабрь ойидан бери ўз валюта интервенцияларини амалга оширмаганди.

24 февраль куни Москва биржасининг эрталабки сессияси очилишидан сўнг доллар курси ўтган куннинг ёпилишига нисбатан 6,55 фоизга ошиб, 84,07 рублни ташкил қилди. Евро сессия очилишида 95,2 рублдан ошди.

Донбассдаги ҳарбий операциялар фонида Россия валютасининг қулаши давом этди. Форекс бозорида доллар курси деярли 90 рублга, евро курси — 99,5 рублга етган.

Орадан бироз вақт ўтгач, Марказий банк интервенциялар тўғрисида эълон қилганидан сўнг, валюта бозоридаги пасайиш секинлашди — доллар 86,2 рубль, евро эса 96,8 рублни ташкил қилмоқда. Россия фонд бозори ҳам фаолиятини тиклади.

Путин билан учрашувга чақирилган бизнесменлар

Россияда мавжуд йирик бизнес эгалари ва бош директорлар Украинадаги ҳарбий амалиётлар фонида Президент Владимир Путин билан учрашиш учун Кремлга чақирилди.

Қайд этилишича, деярли барча йирик бизнес вакилларини ўз ичига олган Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи потенциал учрашув ҳақида изоҳ бермаган.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин ишбилармонлар билан учрашувда Федерал мажлисга мактуб юборишга тайёргарлик ҳақида гаплашади. Йиғилишда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги йирик корхоналар, ташкилотлар, компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Миллиардларидан айрилаётган миллиардерлар

Россиялик миллиардерлар Украинадаги ҳарбий амалиётлар туфайли бир суткада қарийб 40 миллиард доллар йўқотди.

Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан кейин фонд бозори қулаши ортидан йирик россиялик ишбилармонларнинг бойликлари қулаши кузатилди. Нефть нархи кескин ошганига қарамай, энг катта ютқазган «Лукойл»нинг эгаси Вагит Алекперов бўлди. Унинг бойлиги 5 миллиард доллардан кўпроққа қисқарган.

Таъкидланишича, россиялик миллиардерлар бир суткада 38,162 миллиард доллар йўқотган (Москва вақти билан соат 13:00 ҳолатига кўра). Буни Forbes Real Time маълумотлари тасдиқлайди.

Қайд этилишича, Россия 24 февраль куни эрталаб Украинада ҳарбий амалиёт бошлаган. Москва биржаси индекси 45 фоиздан ортиққа пасайиб, 2016 йил боши даражасига тўғри келадиган минимал 1700 пунктнинг мутлақ қийматига етган.

Ушбу янгиликлар фонида Лондон ICE биржасида Brent маркали нефтнинг апрель фючерслари нархи 2014 йил сентябрь ойидан бери биринчи марта бир баррель учун 104 доллардан ошди. Шунга қарамай, «Лукойл» эгаси Вагит Алекперовнинг бойлиги 5,4 миллиард долларга қисқариб, 19,5 миллиард долларни ташкил этди.

«Новатэк» эгалари ҳам зиён кўрган: 22 февраль куни Британия санкциялари остида қолган Геннадий Тимченко ва унинг бизнес шериги Леонид Михелсон — уларнинг бойлиги мос равишда 3,9 миллиард долларга (19,8 миллиард долларгача) ва 4 миллиард долларга (23,6 миллиард долларгача) камайди.

«Северсталь» эгаси, маҳаллий металлургларнинг энг бойи Алексей Мордашов 3,5 миллиард доллар йўқотди — унинг бойлиги 25,8 миллиард долларга қисқарди. «Норникель» эгаси Владимир Потанин 3,3 миллиард доллар йўқотди, унинг бойлиги 24,6 миллиард долларгача қисқарди.

Telegram’даги узилишлар

Telegram мессенжерининг бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилари унинг ишидаги носозликлар ҳақида хабар бермоқда. Downdetector кўрсаткичлари ушбу носозликни тасдиқлаган.

Маълумот учун, шу вақтга қадар 400га яқин шикоят қайд этилган. Узилиш Россия, Украина, Беларусь, Ўзбекистон, Польша ва бошқа бир қатор мамлакатларда кузатилган.

Скрин: Downdetector

Шикоятларнинг 40 фоизи серверга уланиш билан боғлиқ, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 34 фоизи илова билан боғлиқ муаммолар, яна 26 фоизи хабарларни қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берган.

Кейинроқ Павел Дуров Telegram каналидаги хабарида мессенжер фаолиятида юзага келган узилишларга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 24 февраль кунги воқеалар туфайли Европа Telegram’нинг Европа сегменти мисли кўрилмаган юкламага дуч келган. Оқибатда айрим фойдаланувчилар Telegram’нинг бир қатор хизматларида вақти-вақти билан қисқа муддатли узилишларга дуч келиши мумкин.

«Биз бугунги кунда одамларда ўз яқинлари билан ишончли мулоқотга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж борлигини тушунамиз», — деб ёзади Telegram асосчиси.

Таъкидланишича, компания хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш тезлигини юқори даражада ушлаб туриш учун барча чораларни кўради.

Олдиндаги кун омадли ва тинч келсин. Урушлар фақатгина киноларда бўлсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди