Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:00 · 17.11.2021

Янги ишга ўтган Шерматов, 12 фоизгача пасайтирилаётган ҚҚС ва арзонлашган Аи-80 бензини — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Янги ишга ўтган Шерматов, 12 фоизгача пасайтирилаётган ҚҚС ва арзонлашган Аи-80 бензини — кунлик дайжест
Фото: «weheartit.com»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 17 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Автомобиль ижараси тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Ҳукумат қарори билан «Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Маълумот учун, илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган.

Янги ишга ўтган Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб маъқулланди. Бу ҳақда олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 ноябрь кунги ялпи йиғилишида 2 та ташкилий масала кўриб чиқилган:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига шу кунгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Хотамович Шерматов номзоди маъқулланган.

Шунингдек, халқ таълими вазири лавозимига шу кунгача Ўзбекистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Одилович Саидов номзоди маъқулланган.

Илон Маскка БМТдан жавоб

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Илон Маскнинг 6,6 миллиард доллар дунёда очлик муаммосини ҳал қилишга қандай ёрдам бериши бўйича батафсил режа тузиш ҳақидаги илтимосини бажарди.

Жаҳон озиқ-овқат дастури режасидан кўчирмаларга кўра, энг катта миқдор — 3,5 миллиард долларни озиқ-овқат ва уни тарқатиш учун сарфлаш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, 2 миллиард доллар одамлар ўзлари озиқ овқат сотиб олишлари учун ва озиқ-овқат ваучерларига сарфланиши керак.

WFP 43 мамлакатдаги озиқ-овқат дастурларига 700 миллион доллар, маъмурий харажатларга 400 миллион доллар ажратмоқчи. Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, энг катта молиявий ёрдам Яманга керак. Ундан кейин Жанубий Судан ва Афғонистон, Венесуэла, Покистон ва Сурия ҳам биринчи ўнталикка киради.

Бюджет даромадлари 170 трлн сўмдан ошади

Ўзбекистонда 2021 йилги давлат бюджети даромадлари 170,9 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган 2022 йилги бюджетномада сўз боради. Қайд этилишича, 2021 йил январь-сентябрь ойлари тушумлари асосида қилинган ҳисоб-китобларга кўра, йил якунлари бўйича давлат бюджети даромадлари 170,9 триллион сўмни ташкил этади.

Даромад «2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган прогнозга нисбатан 23,7 триллион сўмга ортиқча бажарилиши кутилмоқда.

ҚҚС 12 фоизгача пасайтирилади, фақат 2023 йилдан

Ўзбекистонда 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача пасайтирилади. у ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган 2022 йилги бюджетномада сўз боради.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга;
  • мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга;
  • банк, мобиль алоқа операторлари ва бозорлар ва савдо комплекслари учун белгиланган фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади.

Бунда қатъий миқдорда белгиланган акциз, ер солиғи, мол-мулк, сув солиғи ставкалари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда индексацияси қилинади.

Тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган муаммолар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ишбилармонлик муҳитини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилди. Ҳисоботда таъкидланишича, октябрь ойида товарлар/хизматларга бўлган талаб сўровномада иштирок этган 53 фоиз корхоналарда яхшиланиб, ходимлар сони эса 31 фоиз корхоналарда ошган.

Шу билан бирга, қуйидагилар тадбиркорликда тўсқинлик яратаётган муаммолар сифатида белгиланган:

  • молиялаштириш ва ер участкалари;
  • юқори солиқ ставкалари;
  • пандемия таъсири;
  • юқори нархлар;
  • хомашёнинг етишмаслиги;
  • товарлар/хизматларга бўлган талабнинг пастлиги.

Арзонлашган Аи-80 бензини

Ўзбекистонда биржа савдоларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи 8 фоизга арзонлашди. Маълум қилинишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Ушбу ишчи гуруғ томонидан АИ-80 маркали автомобиль бензинини биржа савдолари орқали барча харидорларга тенг шароитларда сотилишини ташкил қилиш мақсадида қуйидаги амалий чоралар кўрилган:

  • биринчидан, нефтни қайта ишлаш корхоналари томонидан 2021 йил 17 ноябрдан бошлаб биржа савдоларига қўйиладиган кунлик умумий автомобиль бензини ҳажмининг камида 20 фоизини 1 тонналик лотларда қўйилиши таъминланган;
  • иккинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензини харидорларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини 60 тонналик лотлар бўйича 120 тонна ҳамда 1 тонналик лотлар бўйича 10 тонна миқдорида (лимит) белгиланган;
  • учинчидан, биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензинини кунлик қўйиладиган ҳажмлари оширилган.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 2021 йилнинг 15 ноябрига нисбатан 17 ноябрь куни:

  • биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 9 миллион 365 минг сўмга тушиб, 8 фоизга арзонлашган;
  • биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,5 бараварга ошган (32 тадан 112 тага).

Таъкидланишича, юқоридаги кўрсатилган чора-тадбирлар бу вақт талаб қиладиган масала. Шу сабабдан ушбу даврда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан илгари сотиб олинган қиммат нархдаги бензин захиралари ҳисобига юқори чакана нархлар сақланиб қолиши мумкин.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди