Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:32 · 21.01.2022

АҚШда энг яхши ўнталикка кирган ўзбек ресторани, Билл Гейтсдан иқлим муаммолари прогнози ва Ўзбекистондаги банклар рейтинги — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

АҚШда энг яхши ўнталикка кирган ўзбек ресторани, Билл Гейтсдан иқлим муаммолари прогнози ва Ўзбекистондаги банклар рейтинги — кунлик дайжест

Яқин соатларда 2022 йилнинг 21 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

АҚШда энг яхши ўнталикка кирган ўзбек ресторани

Yelp халқаро тавсиянома хизмати асли ўзбекистонлик Шейн Шамансуровнинг ресторанини АҚШнинг энг яхши 10 та овқатланиш шохобчаси қаторига киритди.

Маълум қилинишича, Шамансуровнинг муассасаси OSH Restaurant & Gril деб номланган ва у ерда ўзбек ҳамда Яқин Шарқ таомлари тайёрланади. Энг машҳур таомлардан бири паловдир. Шунингдек, мижозлар қўй гўштидан тайёрланган манти, кабоб ва гумусни кўпинча мақташади.

Фото: «oshrestaurantandgrill.com»

Ресторан 2020 йил охирида очилган. Шамансуровнинг айтишича, ресторанни дунёни COVID-19 пандемияси қамраб олмаганида ишга тушириш тўғрироқ бўлар эди.

«Кўп мижозлар бизга ресторан очиш учун энг ёмон вақтни танлаганимизни айтарди», — дейди Шамансуров Channel5 сайтига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, у 42 йилдан бери ресторан соҳасида ишлаган отасининг ишини давом эттирмоқда. OSH Restaurant & Grill’га ташриф буюрганларнинг 90 фоизи илгари ўзбек таомларини татиб кўрмаган ва уларнинг аксарияти доимий мижозларга айланган.

Yelp рейтингига Қўшма Штатлардаги 100 та энг яхши ресторанлар киритилган. Уларнинг орасида Michelin ва James Beard томонидан тақдирланганлар бор.

«Бу ерда бутун оилам яшайди. Мен уларга қўнғироқ қилдим, тўққизинчи ўринни олганимизни айтдим. Улар шаҳар бўйичами деб сўради. Мен эса бутун Америкада дедим», — дейди Шамансуров.

Билл Гейтсдан иқлим муаммолари прогнози

Билл Гейтс инсоният иқлим муаммоларини енгиши учун яна ўнтача «яшил» стартаплар керак бўлишини айтди.

Билл Гейтс сўнгги йилларда қанча иқлим технологиялари стартаплари ташкил этилганидан хурсанд. Бироқ, унинг фикрича, улардан фақат баъзиларигина дунёга ўзгаришлар киритиш учун етарлича узоқ давом этади.

«Бу [иқлим ўзгариши] билан шуғулланадиган компаниялар сони ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Улардан баъзилари муваффақиятсиз бўлади. Уларнинг кўплари муваффақиятсиз бўлади. Буни енгиб ўтиш учун бизга бир неча ўнлаб стартап керак ва бу жараённи тезлаштиришимиз лозим», — деган Билл Гейтс Жаҳон иқтисодий форумининг виртуал сессиясида.

PwC томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, 2013 йилдан 2021 йилнинг биринчи ярмигача бўлган даврда 3000 дан ортиқ иқлим технологиялари стартаплари ташкил этилган бўлиб, шу даврда умумий молиялаштириш 222 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган.

Таъкидланишича, Билл Гейтснинг Breakthrough Energy Catalyst жамғармаси Cleantech лойиҳаларига 15 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Собиқ тадбиркорнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришига қарши курашга катта ҳисса қўшиш учун бир неча ўнлаб муваффақият ҳикоялари керак бўлади.

«Биласизми, Microsoft, Google, Amazon каби компаниялар бу [иқлим стартапи] майдонидан чиқади», — деган Гейтс октябрь ойида бўлиб ўтган SOSV Climate Tech Summit саммитида.

Қайд этилишича, Breakthrough Energy Catalyst фонди ҳавони тўғридан-тўғри тутиб олиш, яшил водород, энергияни узоқ муддатли сақлаш ва барқарор авиация ёқилғиси билан боғлиқ технологияларни молиялаштиришга қаратилган.

Форумда Гейтс дунёнинг баъзи бадавлат давлатларини, жумладан, АҚШни тозалаш технологияларини кенгайтириш орқали глобал муаммони ҳал қилишга ёрдам беришга чақирган.

Гейтснинг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун қазиб олинадиган ёқилғиларга қарамликни бартараф этиш инсоният қилган энг қийин ишлардан бири бўлади, лекин бу шунга арзийди.

Ўзбекистондаги банклар рейтинги

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон банк тизимидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлиги, рақобат муҳити ўзгариши ҳамда барқарорлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида «Банклар фаоллик индекси» ишлаб чиқилди. «Капиталбанк», «Ҳамкорбанк» ва «Трастбанк» энг фаол банклар учлигини бошқаришда давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегиясига асосан, «Ипотека банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Алоқабанк», «Қишлоққурилишбанк» ва «Туронбанк»даги давлат улушини босқичма-босқич хусусийлаштириш режалаштирилган. Биринчи босқичда, банклар фаолиятини трансформация қилиш, иккинчи босқичда давлат акциялар пакетини сотиш кўзда тутилган.

Йирик давлат банклари хусусийлаштирилгандан сўнг, молиявий хизматлар бозорида жиддий ўзгаришлар юз бериши, натижада янги хизматлар ва рақобатнинг янада кучайиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига банк тизими активлари ҳажми 427,4 триллион сўмни (2020 йил 1 декабрга нисбатан номинал ўсиш — 21,9 фоиз), мажбуриятлари 360,3 триллион сўмни (23,2 фоиз), жами капитали — 67 триллион сўмни (15,7 фоиз) ташкил этган. Бугунги кунда банк тизимида 56 мингга яқин киши фаолият олиб бормоқда.

Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга ажратилган — йирик банклар ва кичик банклар. Рейтинг ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида тузилган. Бунда, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида ёки фақат айрим (одатда битта) ҳудудларда фаолият олиб бораётган банклар киритилган.

2021 йилнинг 4-чорагидаги йирик банклар фаоллик рейтинги

Таъкидланишича, 17 та йирик банклар учун тузилган умумий рейтингда «Азия Алянс банк» 2 поғонага кўтарилиб, 6-ўриндан жой олган. Мазкур банк молиявий воситачилик (2-ўрин), даромад олиш салоҳияти (5-ўрин) ҳамда ликвидлилик (3-ўрин) бўйича яхши натижаларни сақлаб қолмоқда. Шундай бўлсада, рейтинг натижалари «Азия Алянс банк» капитал етарлилик ва активлар сифати кўрсаткичларига эътибор қаратиши лозимлигини кўрсатмоқда.

«Ипак йўли банк» умумий рейтингда 7-ўринга жойлашган. Ушбу банк молиявий оммабоплик (5-ўрин) ва даромад олиш салоҳияти (2-ўрин) бўйича топ-5 банклар қаторига кирган. Банк молиявий воситачилик бўйича рейтинги (15-ўрин) муддатли депозитларнинг кредитларига нисбати, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган маблағлар ҳамда Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари бўйича кўрсаткичларини яхшилаш лозимлигини кўрсатмоқда.

«Алоқабанк» рейтингда 1 поғонага тушиб 8-ўриндан жой олган. Давлат улуши мавжуд банклар орасида Алоқа банк энг натижаларни намоён этмоқда. Хусусан, мазкур банк молиявий воситачилик 4-ўринни сақлаб қолган. Шунингдек, банк активлари сифати (6-ўрин) ва молиявий оммабоплик (7-ўрин) бўйича ҳам етакчи банклардан ҳисобланади. Банкнинг капитал етарлилиги бўйича кўрсаткичлари жами регулятив капиталнинг (1-даражали капиталнинг) хатарли активларга нисбатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Агробанк» умумий рейтингда 10-ўринга (1 поғонага) кўтарилди. Банкнинг молиявий воситачилик (2 поғонага кўтарилиш), бошқарув самарадорлиги (2 поғонага) ҳамда ликвидлилик (2 поғонага) бўйича ижобий ўзгаришлар кузатилган. Шунингдек, молиявий оммабоплик ва капитал етарлилиги бўйича рейтингда топ-5 банклар қаторига кирган. Шунга қарамасдан банкнинг бошқарув самарадорлиги (14-ўрин) ва даромад олиш салоҳияти (15-ўрин) бўйича кўрсаткичлари бошқа банкларга нисбатан паст даражада қолмоқда.

2021 йил хориждан ўтказилган пуллар

Ўзбекистонга 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали 8,1 миллиард доллар валюта маблағлари келиб тушди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 миллиард доллар миқдорида валюта маблағлари келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2019–2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6 миллиард доллар).

Маълум бўлишича, 2021 йилда жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган таклиф ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 миллиард долларга ортиқ бўлди (2020 йил 5 баробар кўп). Бу ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилди.

Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан 1,6 миллиард доллар миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

«Кальмар ўйини»нинг иккинчи фасли

Netflix стриминг платформаси Жанубий Кореянинг «Кальмар ўйини» сериалининг иккинчи фасли чиқишини тасдиқлади.

Сериалнинг давоми чиқадими деган саволга компания раҳбарларидан бири Тед Сарандос қуйидагича жавоб қайтарган:

«Албатта, ‘Кальмар ўйини’ дунёси эндигина туғилди».

Унинг фикрига кўра, Жанубий Корея сериали Netflix кўнгилочар франчайзалари тоифасига киради. Улар стриминг платформасидан ташқарида жонли тадбирлар, ўйинлар ва ушбу фильм билан боғлиқ маҳсулотлар кўринишида ўсиш имкониятига эга.

2021 йил охирида «Кальмар ўйини» режиссёри Хван Дон-хёк Netflix билан машҳур сериалнинг нафақат иккинчи, балки учинчи мавсумини ҳам суратга олиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди.

11 ёшли қизнинг суиқасдида айбланган Meta ва Snap

АҚШлик ўз жонига қасд қилган 11 ёшли қизнинг онаси Meta ва Snap компаниялари устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Тамми Родригезнинг айтишича, унинг қизи Селена Родригез 2021 йилда вафот этишидан олдин икки йил давомида платформаларга «ҳаддан ташқари қарамлик»дан азият чеккан.

Аёл қизининг ижтимоий тармоқларга киришини чекламоқчи бўлганини, бироқ у уйдан қочиб кетганини айтган. Бундан ташқари, у қизини психотерапевтга олиб борганида шифокор унга Селенадан кўра ижтимоий тармоқларга кўпроқ қарам бўлган беморни кўрмаганини айтган.

Родригез компанияларни яроқсиз маҳсулот сифати, бепарволик ва Калифорния истеъмолчи қонунларини бузганликда айблаган. Meta ва Snap ўз маҳсулотлари вояга етмаган фойдаланувчиларнинг катта қисми учун хавфли эканини билгани даъво аризасида келтирилган.

«Бошқача қилиб айтганда, айбланувчилар атайлаб ёш болалар учун ўлжа яратди. Аммо улар тўлиқ эгалик қиладиган ва уларга тегишли бўлган рақамли платформаларнинг зарарли таъсиридан етарли даражада ҳимоя қила олмади», — деган Родригез.

Meta ва Snap вазиятга изоҳ бериш ҳақидаги саволларга жавоб бермаган.

Жисмоний шахсларнинг банкларга сотган хорижий валюта маблағлари

Ўзбекистонда жисмоний шахслар 2021 йил тижорат банкларига 7,1 миллиард доллар миқдорида чет эл валютаси сотди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 миллиард долларни ташкил этган. Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 1,5 бараварга ошган (2020 йилда — 4,6 миллиард доллар).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 миллиард доллар сотилган ҳамда ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ўсган (2020 йилда — 4,1 миллиард доллар).

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди